Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / Солиқ солиш

Фойдани қаерга сарфлашни мулкдор ҳал қилади

 

Хусусий корхона 2018 йил якунларига кўра соддалаштирилган ҚҚС тўланадиган (обороти 1 млрд сўмдан ортиқ) солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтди. Бунгача ЯСТ тўланганда барча солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан кейин қолган фойда ХКнинг ягона мулкдори – муассисга ҳисобланар ва тўланар эди. У барча солиқлардан озод қилинган («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонун). 2019 йилдан фойда солиғини тўлайдиган бўлдик.

«Хусусий корхонанинг фойдасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг солиқ солинмайди» деганда нима тушунилади? Фақат ЖШДС назарда тутилаяптими?

 

Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси).

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўловчилар, мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслар – ЎзР резидентлари ҳисобланади (Солиқ кодексининг 126-моддаси). Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби Солиқ кодексининг V бўлимида келтирилган. У солиқ тўловчи барча корхоналар, шу жумладан хусусий корхоналар (ХК) учун ҳам ягонадир.

Солиқни ҳисоблашнинг умумий схемаси қуйидагича:

Солиқ солинадиган база (Солиқ кодексининг 128-моддаси) = соф тушум (Солиқ кодексининг 130, 131-моддалари) + бошқа даромадлар (Солиқ кодексининг 132-моддаси) – харажатлар (Солиқ кодексининг 141-моддаси) + чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси) – имтиёзлар (Солиқ кодексининг 158, 159-моддалари).

Фойда солиғи = солиқ солинадиган база х солиқ ставкаси (Солиқ кодексининг 159-1-моддаси).

 

МИСОЛ. ХКнинг товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилишдан тушган тушуми – 1 070 млн сўм.

Тушумда соддалаштирилган ҚҚС (7%) – 70 млн сўм (ставкалар Солиқ кодексининг 226-4-моддасида келтирилган).

Соф тушум – 1 000 млн сўм.

Жами харажатлар – 820 млн сўм, шу жумладан мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан солиқ.

Шу жумладан чегирилмайдиган харажатлар (текширишлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар, жарималар) – 10 млн сўм.

Фойда солиғи ставкаси – 12%.

Солиқ солинадиган база: 1 000 – 820 + 10 = 190 млн сўм.

Фойда солиғи: 190 х 12% = 22,8 млн сўм.

ХКнинг соф фойдаси: 190 – 22,8 = 167,2 млн сўм.

Хусусий корхонанинг фойдаси солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан сўнг корхона мулкдорининг тасарруфига ўтади ҳамда унга солиқ солинмайди («Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси).

 

Солиқлар тўлангандан кейин қолган фойда = соф фойда (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Хулоса: ХКнинг соф фойдаси жисмоний шахс – мулкдорнинг даромадларидан солиқ тўламасдан корхона мулкдорига келиб тушади. Солиқ кодексининг 179-моддаси 6-бандида ҳам бу ҳақда кўрсатилган.

ХК мулкдори (директор ҳам унинг ўзи) ўз фойдасини корхонани ривожлантириш учун қолдириши, ўз эҳтиёжлари учун олиши ҳам мумкин. Бироқ мазкур тўловлар дивидендлар ҳисобланмайди.

Мулкдорга фойдадан қай йўналишда фойдаланмоқчи эканлигини ўз қарорида акс эттиришни тавсия қиламиз. Акс ҳолда, масалан, болани болалар боғчасида боқиш ҳақини тўлаш ёки бошқа шахсий мақсадлар учун фойдаланилганда мулкий даромад – ХК мулкдорининг фойдаси (Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-банди) деб эмас, балки моддий наф тарзидаги даромад (Солиқ кодексининг 177-моддаси) дея талқин қилиниши мумкин. Тегишинча, бундай даромадга ЖШДС солиниши керак.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 371 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика