Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / ҚҚС ҳақида

Ҳар бир даромадга – алоҳида ҚҚС

 

Солиқ кодексининг 208-моддасига мувофиқ, корхонанинг асосий фаолият тури ҚҚС тўлашдан озод қилинган. Асосий фаолиятдан даромад 85%ни, бошқа даромадлар эса 15%ни ташкил этади.

Бошқа даромадлардан ҚҚС тўлаш керакми?

 

Ҳисобда даромад қандай (товарларни, ишларни, хизматларни реализация қилишдан олинган даромад ёки бошқа даромад сифатида) акс эттирилишидан қатъи назар, Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинадиган дея белгиланган оборотларга ҚҚС солинади.

Солиқ солиш мақсадида Солиқ кодексининг 132-моддасида кўрсатилган даромадлар юридик шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади. Бошқа даромадларни олиш билан боғлиқ айрим операциялар ҚҚС солинадиган оборот дея эътироф этилиши мумкин. Масалан, асосий воситани реализация қилишдан олинган даромад – ҚҚС солинадиган (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди, 200-моддаси) бошқа даромад (Солиқ кодексининг 133-моддаси). Мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинган даромад ҳам, агар асосий фаолият тури ҳисобланмаса, бошқа даромад дея эътироф этилади (Солиқ кодексининг 134-моддаси) ва унга ҚҚС солинади. Валюта ҳисобварақлари бўйича, шунингдек чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги ижобий фарқ ҳам бошқа даромадлар таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 140-моддаси), бироқ унга ҚҚС солинмайди. Сабаби ушбу даромад валюталар курсидаги ўзгаришлар натижасида юзага келади ва реализация қилиш обороти ҳисобланмайди.

Муайян бошқа даромадга ҚҚС солиниш-солинмаслигини аниқ белгилаш учун Солиқ кодексининг қуйидаги моддаларини синчиклаб ўрганиб чиқишингиз лозим:

198-модда – ушбу моддада солиқ солиш объектлари кўрсатилган;

199-модда – унинг 1-қисмида реализация қилиш обороти ҳисобланадиган операциялар, 2-қисмида эса реализация қилиш обороти ҳисобланмайдиган операциялар санаб ўтилган;

200-модда – унда солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборот тавсифланган;

208, 209, 210-моддалар – уларда ҚҚСдан озод этилган оборотлар қайд этилган.

Бундан ташқари, солиқ солинадиган база тавсифига эътибор беринг. Стандарт режимда (20%лик ставкадаги ҚҚС) ва соддалаштирилган режимда (фарқланадиган ставкалар бўйича соддалаштирилган ҚҚС) солиқ солинадиган база айрим ҳолларда турлича белгиланиши мумкин. Масалан, товарлар таннархидан паст нархда реализация қилинганда ёки текинга берилганда солиқ солинадиган база қуйидагича белгиланади:

● стандарт режимни қўллайдиган ҚҚС тўловчиларда – товар таннархи ёки олинган қийматидан келиб чиқиб (Солиқ кодексининг 204-моддаси);

● соддалаштирилган ҚҚС тўловчиларда: таннархидан паст нархда реализация қилинганда – реализация қилинаётган товарлар таннархи асосида, текинга берилганда эса – солиқ солинадиган база мавжуд бўлмайди (Солиқ кодексининг 226-3-моддаси), сабаби реализация қилиш қиймати бўлмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1348 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика