Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / ҚҚС ҳақида

Қопланмаган суммалар ҳисобга олинмайди

 

Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган фирма бир вақтнинг ўзида хоналарнинг бир қисмини ижарага беради. Ижарага олувчига коммунал ва бошқа тўловларни қоплаш учун ҚҚС ажратиб кўрсатилган ҳисобварақ-фактуралар берилади. Фирма 2019 йилдан умумий солиқ солишга ўтди, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сифатида ҚҚС тўлаш бўйича имтиёзга эга. ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада ҚҚС кўрсатилса, у икки марта тўланган бўлиб чиқади. Сабаби ижарага берувчи етказиб берувчилар билан ҚҚСни инобатга олган ҳолда ҳисоблашган бўлса ҳам, коммунал хизматларнинг қопланган суммалари бўйича ҚҚСни ҳисобга олмайди.

ҚҚС ҳисоб-китобига 5-иловада коммунал хизматлар қийматини қоплаш учун ижарага олувчига берилган ҳисобварақ-фактуралар қандай акс эттирилади?

 

– Ижара шартномаси бўйича коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари қиймати ижара тўлови суммасига киритилмай, балки ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, ижарага берувчи – ҚҚС тўловчи ижарага олувчи номига тақдим этган ҳисобварақ-фактурада алоҳида сатрларда қуйидагилар кўрсатилади:

● ижара шартномасига мувофиқ ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ижара тўлови суммаси;

● ижарага олувчи истеъмол қилган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари учун ушбу хизматлар қийматига тўғри келадиган ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган ҳолда қопланиши лозим бўлган сумма (ҳатто ижарага олувчи ҚҚС тўламаса ҳам) (Тартибнинг 5-бўлими, ­3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова «Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри»да фақат ижара тўловлари суммалари акс эттирилади. Қопланадиган коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари суммалари ушбу иловада акс эттирилмайди, сабаби ижарага берувчи уларнинг етказиб берувчиси эмас.

Коммунал хизматлар бўйича ҚҚСнинг ижарага олувчи қоплаган суммаси ижарага берувчи томонидан ҳисобга олинмайди.

Шартномага мувофиқ қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар учун ижарага берувчи томонидан тўланган суммалар ижарага берувчининг харажати ҳисобланмайди. Ижарага олувчидан коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари истеъмоли учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1014 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика