Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / ҚҚС ҳақида

Бериш қиймати ҚҚСга таъсир қилади

 

«А» корхонаси (МЧЖ, ҚҚС тўловчи) «Б» корхонасига (МЧЖ, ҚҚС тўламайди) товарларни устав фондига ҳисса сифатида бермоқчи.

«А» ва «Б» корхоналарида қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

ҚҚС бўйича мажбуриятлар

Юридик шахснинг бошқа юридик шахс устав фондига мулкий ҳиссаси ҚҚС солинадиган (Солиқ кодексининг 200-моддаси) реализация қилиш обороти ҳисобланади (Солиқ кодексининг 199-моддаси). Шу сабабли сизнинг ҳолатда «А» корхонасида ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келади.

Устав фондига қўшиладиган мулкий ҳиссаларнинг пул баҳоси «Б» корхонаси иштирокчилари умумий йиғилишининг барча иштирокчилар томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси). Муассислар баҳолаган қиймат реализация қилиш (бериш) қиймати бўлади. ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база берилган қиймати ёки товарнинг таннархи асосида, қайси бири кўплигига қараб белгиланади (Солиқ кодексининг ­204-моддаси).

 

Фойда солиғи

Товарлар чиқиб кетганда уларнинг таннархи товарлар ҳисобдан чиқарилган ҳисобот даври мобайнида харажат сифатида ҳисобга олиниши лозим (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМС). Мол-мулк чиқиб кетишидан даромад ёки зарар «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» молиявий ҳисоботини (2-сон шакл, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган; ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низом) шакллантиришда ҳисобга олинади.

 

МИСОЛ. Корхона (6%лик ставкада ҚҚС тўлайди) қиймати 1 000 минг сўмлик товарни (ҚҚСсиз) сотиб олди. Транспорт харажатлари 100 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан ҚҚС 20%.

Корхона товарни бошқа ташкилотнинг устав капиталига ҳисса сифатида киритди. Киритилган ҳиссанинг баҳоланган қиймати 1 166 минг сўмга тенг (ҚҚС билан).

Товарнинг таннархи 1 100 минг сўмни ташкил этади.

Товарларни бошқа корхона устав капиталига бериш бўйича ҚҚС суммаси 66 минг сўмни (1 166 х 6 / 106) ташкил этади.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, минг сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Товарларнинг устав капиталига ҳисса сифатида чиқиб кетиши акс эттирилди

 

1 100

 

0630-«Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

6%лик ставкада ҚҚС ҳисобланди

 

66

 

0630-«Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

1 100

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

Солиқ солинадиган фойда 0 сўмни (1 100 – 1 100) ташкил этади. Берилаётган товарни баҳолаш қиймати ўзгаришига қараб даромад ёки зарар юзага келиши мумкин.

 

Товарни бериш реализация қилиш ҳисобланади, таннархидан паст нархда реализация қилинганда эса солиқ солиш мақсадида товарларни реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Таннархдан паст нархда реализация қилишдан кўрилган зарарлар фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилади.

Мазкур вазиятда «Б» корхонасида солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика