Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / ҚҚС ҳақида

ЯСТ тўловчилар қачон ҚҚС тўлайдилар

 

Хусусий корхона ишлаб чиқариш фаолияти ва қурилиш билан шуғулланади, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламаган ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайди. 2018 йил ноябрда марказлаштирилган ҳолда молиялаштириладиган ижтимоий объектни капитал қуриш учун шартнома тузди.

1. ҚҚС тўлашга ўтиш ҳақидаги билдиришни ДСИга жўнатиш зарурми?

2. ҚҚС тўлаш фақат марказлаштирилган ҳолда молиялаштириладиган объектларга нисбатан татбиқ этиладими?

3. ҚҚС тўланса, ЯСТ тўлаш керакми?

4. Маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланган энергия ресурслари бўйича тўланган ҚҚСни марказлаштирилган ҳолда молиялаштириладиган капитал қурилиш оборотларига ҳисобланган ҚҚС бўйича ҳисобга олиш мумкинми?

 

1

Ўзига нисбатан солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни бюджетга тўлаш мажбуриятлари сақланиб қолади (Солиқ кодексининг 349-моддаси 4-хатбошиси).

Бунда корхона марказлаштирилган ҳолда молиялаштириладиган объектнинг қурилиш-монтаж ишлари қисмида ҚҚС тўлашга ўтиши ҳақида билдириш бериши керак эмас. ЯСТ тўловчи барча фаолият турлари бўйича ихтиёрий асосда ҚҚС тўлашни хоҳласа, билдириш берилади (Солиқ кодексининг 197-моддаси 3-қисми).

 

2

Ҳа, ЯСТ тўловчиларнинг ҚҚС тўлаш мажбурияти фақат қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектларга нисбатан татбиқ этилади (Солиқ кодексининг 349-моддаси 4-хатбошиси).

 

3

Корхона молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда қурилаётган объектлар бўйича олинган тушумдан, ҚҚС бундан мустасно, белгиланган тартибда ЯСТ тўлайди (Солиқ кодексининг 56-боби). Чунончи, марказлаштирилган ҳолда молиялаштириладиган капитал қурилиш оборотидан ЯСТ суммаси бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига, лекин ЯСТ суммасининг ­50%идан кўп бўлмаган миқдорга камайтирилади (Солиқ кодексининг 360-моддаси 2-қисми).

 

4

Йўқ, корхона ишлаб чиқариш учун фойдаланилган, олинган хизматлар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкин эмас, сабаби мазкур оборотга ҚҚС солинмайди. Корхонангиз ҚҚС тўловчи ҳисобланмайди, тегишинча, сиз ишлаб чиқарган маҳсулот реализацияси – солиқ солинмайдиган оборот.

Қурилиши марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган объектлар бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш талаб этилади. Бунинг учун фаолият турлари бўйича харажатлар ва даромадлар ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиш лозим. ҚҚС солинадиган оборотлар бўйича ишларни бажариш учун фойдаланиладиган, олинган товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин.

Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 221-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1275 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика