Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / Солиқ солиш

Ижара тўлови энг кам миқдордан паст бўлганда

 

Корхона 2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан ҚҚСни (20%) тўлашга ўтди. Асосий фаолият тури – нотурар жойларни ижарага бериш. 2019 йилда тузилган айрим шартномаларда 1 кв.м учун белгиланган ижара тўлови Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарорига кўра белгиланган Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ставкаси миқдоридан паст.

Ташкилотимиз ушбу фарқдан 2019 йил якунлари бўйича қандай солиқларни (ҚҚС, фойда солиғи ва бошқалар) қўшимча ҳисоблашига тўғри келади?

 

Қўшилган қиймат солиғи

Ижара тўлови қиймати белгиланган энг кам ставкалардан пастлиги солиқ солинадиган базани аниқлашга ёки ҚҚС ҳисоб-китобига таъсир кўрсатмайди. Шарти – шартнома бўйича ижара тўлови суммаси кўчмас мулкни ижарага бериш хизматлари таннархидан паст бўлмаслиги керак. Хизматлар таннархидан паст нархларда реализация қилинган тақдирда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база хизматларнинг таннархидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

 

Фойда солиғи

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, бироқ давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 5-банди).

Энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган ижара тўловининг шартномада белгиланган ижара тўловидан ошган суммаси солиқ солинадиган фойдага киритилади. У Юридик шахсларнинг фойда солиғи ҳисоб-китоби (1-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 040-сатрида акс эттирилади.

Шунингдек ижара таннархи шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан ошган-ошмаганлигига эътибор беринг. Солиқ солиш мақсадида хоналарни ижарага беришдан тушган тушум шартномада қайд этилган қийматдан келиб чиқиб, хизматлар кўрсатилганлиги далилини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида, бироқ ижара таннархидан паст бўлмаган миқдорда белгиланади (Солиқ кодексининг 130-моддаси). Хизматларни таннархидан паст нархларда реализация қилишдан кўрилган зарарлар солиқ солинадиган фойдани кўпайтиради.

Ижара таннархи таркибига кўчмас мулкка хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча харажатлар, яъни кўчмас мулк амортизацияси, коммунал тўловлар, хизмат кўрсатувчи ходимларга иш ҳақи ва ЯИТ, хоналарга техник хизмат кўрсатиш хизматлари (сантехника, электрика, лифтлар ва бошқалар), қўриқлаш хизматлари, алоқа хизматлари, бошқа харажатлар кириши мумкин. Ижара ҳисоби 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»га (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ юритилади.

Энг кам ва ҳақиқатдаги ижара тўлови ўртасидаги фарқ бошқа солиқларга (мол-мулк, ер) таъсир кўрсатмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1214 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика