Нотижорат ташкилотлари (ваколатхоналар, адвокатлик тузилмалари) ўз ходимларига иш ҳақи тўлаётганда ягона ижтимоий тўловни ҳам тўлашлари керак.
Жорий йилнинг 1 январидан улар ЯИТни қанча миқдорда тўлашлари керак?
– 2019 йил 1 январдан юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган (Солиқ кодексининг 308-1-моддаси):
● бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар; қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 50%и ва ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50% ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлса, ўша юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари учун – 25%;
● бошқа тўловчилар учун – 12%.
Ташкилотингиз биринчи бандда кўрсатилган мезонларга жавоб берса, 25%лик ставкада ЯИТ тўлайсиз. Ушбу мезонларга жавоб бермасангиз – 12%лик ставкада. Ташкилот устав фондидаги давлатнинг ва муассисларининг улуши ставкани қўллаш учун мезон ҳисобланади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.