Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / Солиқ солиш

Хизматлар экспорт қилинганми?

 

Ташкилотимиз хорижий ҳамкорларга юкларни кузатиш, уларни омборда сақлаш хизматларини, шунингдек маслаҳат бериш ва маркетинг хизматларини кўрсатади. Тузилган шартномаларга кўра хизматларга хорижий валютада ҳақ тўланади. Корхона 20%лик ставкада ҚҚС тўлайди.

Ушбу хизматлар хизматларни экспорт қилиш деб ҳисобланадими, уларга ҚҚС солинадими?

 

Ҳа, корхонангиз норезидентга кўрсатаётган хизматлар хизматларни экспорт қилиш дея тан олинади.

Ишларни (хизматларни) экспорт қилиш – ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан чет давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Хизматлар экспортига 0%, 20%лик ставкада ҚҚС солиниши, шунингдек экспорт оборотлари ҚҚСдан озод қилиниши мумкин. Ҳаммаси хизматлар кимга кўрсатилаётганлигига, оборот солиқ солинадиган оборот деб ҳисобланишига, ЎзР уларни реализация қилиш жойи дея эътироф этилишига боғлиқ. Реализация қилиш жойи хизматларнинг турига боғлиқ.

Сиз ҳар хил турдаги хизматларни санаб ўтдингиз. ҚҚС солиш мақсадида уларни кўриб чиқамиз.

Хизматларни кўрсатувчи шахс фаолиятни мамлакатимиз ҳудудида амалга оширса, Ўзбекистон юкларни кузатиш, уларни омборда сақлаш хизматларини реализация қилиш жойи дея эътироф этилади. Хизматларни кўрсатувчи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган мамлакат ҳудуди ушбу фаолият амалга ошириладиган жой деб ҳисобланади. Рўйхатдан ўтказилган жой бўлмаса, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган манзилга қараб фаолиятни амалга ошириш жойи аниқланади.

Чунончи, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган корхонангиз мамлакатимиз ҳудудида юкларни кузатиш ва омборда сақлаш хизматларини кўрсатаётган бўлса, уларга 20%лик ставкада ҚҚС солинади.

Маркетинг хизматлари товарлар, ишлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи учун зарур иқтисодий шароитлар яратиш чораларини белгилаш, шу жумладан товарларни, ишларни, хизматларни тавсифлаш, нарх стратегияси ва реклама стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида уларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи соҳасида тадқиқот ўтказиш, таҳлил қилиш, режалаштириш ва прогнозлаш билан боғлиқ (11.12.2009 йилдаги «Божхона иттифоқида ишларни бажариш, хизматларни кўрсатишда билвосита солиқларни ундириш тартиби тўғрисида»ги баённома). Амалда ушбу хизматлар ахборот тўплаш ва унга ишлов беришдан иборат.

Хизматларни сотиб олувчи фаолиятини Ўзбекистон ҳудудида амалга ошираётган бўлса, унинг ҳудуди ахборотга ишлов бериш хизматларини реализация қилиш ва маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиш жойи дея эътироф этилади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми ­4-банди 3-хатбошиси). Сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган мамлакат ҳудуди унинг фаолияти амалга ошириладиган жой ҳисобланади. Рўйхатдан ўтказилган жойи бўлмаса, таъсис ҳужжатларида кўрсатилган манзилга қараб сотиб олувчининг жойлашган жойи аниқланади.

Чунончи, Ўзбекистон сотиб олувчи – хорижий ҳамкор фаолиятини амалга оширадиган жой ҳисобланмаса, корхонангиз экспорт қилаётган маркетинг ва маслаҳат бериш хизматларига ҚҚС солинмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1198 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика