Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / Солиқ солиш

ҚҚСни ҳисобга олиш усулига биноан тақсимлайсиз

 

Тиббиёт буюмларини ишлаб чиқарувчи корхона ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзга эга. Қўшимча фаолият турлари (савдо, хизматлар) билан ҳам шуғулланади, улар бўйича оборотга 20%лик ставкада солиқ солинади.

Солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборот мавжуд бўлганда кирувчи ҳисобварақ-фактураларда ҳисобга олинадиган ҚҚС қандай тақсимланади?

 

– Дарҳақиқат, корхонангиз ҚҚС бўйича имтиёз олиш ҳуқуқига эга: тиббиёт буюмларини реализация қилиш обороти қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 208-моддаси 13-банди).

Реализация қилиш бўйича бошқа оборотларингиз – савдо ва хизматлардан корхонангиз ҚҚС тўлаши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 21 январдан солиқ ҳисоботининг янги шакллари (ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори) қўлланила бошлади.

ҚҚС бўйича ҳисоб-китобларнинг шакллари 3-иловада берилган. ҚҚС бўйича ҳисоботнинг аввалги шаклларида бўлганидек, янгиларида Солиқ кодексининг ҚҚСни ҳисоблашга доир қоидалари (Солиқ кодексининг VII бўлими) ҳисобга олинган.

Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрини (4-илова) тўлдираётганда ҚҚС тўловчилар ҚҚС ажратиб кўрсатилган барча кирувчи ҳисобварақ-фактураларни акс эттирадилар.

ҚҚСни ҳисобга олиш тартиби Солиқ кодексининг 218 ва 221-моддаларида белгиланган.

Корхонада ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган оборот мавжуд бўлса, ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммаси корхонанинг танловига биноан алоҳида-алоҳида ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади. ҚҚС солинадиган оборотлар бўйича ишларни бажариш учун фойдаланиладиган, олинган товарлар, ишлар ва хизматлар юзасидан ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин.

Солиқ солинмайдиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича маҳсулот етказиб берувчиларга тўланган ҚҚС ҳисобга олинмайди, балки ушбу товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қийматида ҳисобга олинади.

Солиқ кодексининг 42-моддасида алоҳида-алоҳида ва мутаносиб усулни қандай юритиш кераклиги баён этилган. Танланган усул корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилади ва йил мобайнида ўзгартирилмайди.

Ҳисобга олишнинг танланган усулига қараб ҚҚС ҳисоб-китобига ­3-илова «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби»ни тўлдирасиз.

 

Мутаносиб ҳисобга олиш

Аввал барча кирувчи ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚСни 4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (ҚҚС)» счётида ажратиб кўрсатасиз. Сўнг ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи тўлдирилаётганда ҳисобот шакли солиқ солинадиган ва солинмайдиган оборот ҳажмларининг нисбатига қараб кирувчи ҚҚСни ҳисобга олинадиган ва олинмайдиганга ўзи ажратади. Мутаносиб усул қўлланганда 3-иловада 040-сатрни (0401-сатр + 0402-сатр + 0403-сатр + 0404-сатр) тўлдириш керак эмас. 050-сатр оборотларнинг салмоғига қараб автоматик равишда тўлдирилади.

Электрон ҳисоботда реализация қилиш оборотлари салмоғи бланкада «Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотлари» 020-сатрида автоматик равишда ҳисобланади.

 

Тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули

Тиббиёт буюмларини (солиқ солинмайдиган оборотни) ишлаб чиқариш учун сотиб олинган товарларни (ишларни, хизматларни) олган заҳоти ҳисобварақ-фактуралар бўйича қўшилган қиймат солиғини маҳсулот таннархига киритинг.

Фаолиятнинг бирон турига киритиш мумкин бўлмаган ҳисобварақ-фактуралар ҳисобга олишнинг мутаносиб усули орқали фаолиятнинг муайян турига киритилади (Солиқ кодексининг 42-моддаси 7-қисми). Булар, масалан, маъмурият билан боғлиқ харажатлар: ёзув-чизув товарлари, электр энергияси, алоқа ва б.

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тўлдираётганда 3-иловадаги 040-сатрни (0401-сатр + 0402-сатр + 0403-сатр + 0404-сатр) ҳисоб маълумотларингизга қараб қўлда тўлдиринг.

Тўғридан-тўғри усул билан ажратиб бўлмайдиган харажатлар бўйича ҚҚС 050-сатрда автоматик равишда ҳисобланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 469 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика