Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / Солиқ ва ислоҳот

Меҳнатингизга «конверт усули»да ҳақ олманг

 

Ҳар бир инсон қаерда ишламасин, ҳалол меҳнат қилиб, ҳурмат-эъзоз билан пенсияга чиқишни хоҳлайди.

 

Аммо баъзи фуқаролар расмий меҳнат шартномаси тузмасдан, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатланмасдан «конверт усули»да ҳақ олиб ишлаб келмоқда. Бундай ишчиларга иш берувчи томонидан шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақасига тўлов амалга оширилмайди, оқибатда пенсия ёшига етган шахсларда пенсияга чиқишда муаммолар пайдо бўлади.

Шу вақтга қадар ходимлар сони корхона томонидан тўланадиган солиқларга таъсир қилган. 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ ставкалари кескин камайтирилди.

Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг амалдаги 4 та поғонали ставкаси ўрнига ягона 12 фоизлик ставка белгиланди. Пенсия жамғармасига 8 фоизли суғурта бадали бекор қилинди. Ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 ва 15 фоиздан 12 фоизга туширилди. Натижада иш ҳақи фондига солиқ юки ўртача 1,8 мартага камайиб, ходимлар иш ҳақини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш имконияти юзага келди.

Ташкилотлар 2019 йил 1 апрелга қадар ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини ихтиёрий равишда расмийлаштирса, аввалги ҳисобот даврларида ходимлар сонини яширганлик учун солиқларни қўшимча ҳисоблашдан озод қилинди.

– Ҳудудларда олиб борилаётган паспортлаштириш жараёни, профилактик суҳбатлар давомида 2019 йил 23 январдан 19 февралга қадар 2 934 корхонада қонуний расмийлаштирмасдан иш ҳақи тўлаб келинаётган 14 127 нафар ишчи-ходим билан меҳнат шартномаси расмийлаштирилди, – дейди Самарқанд вилояти ДСБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Носир Мавлонов. – Уларнинг 1 449 нафари савдо ва умумий овқатланиш, 4 734 нафари ишлаб чиқариш, 6 808 нафари қишлоқ хўжалиги, 1 136 нафари қурилиш корхоналари ҳисобига тўғри келади.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 387 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика