Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 09 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Онлайн-НКМ қўллаш бўйича тажриба амалга оширилади

 

Тошкент шаҳрида онлайн-НКМни қўллаш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширилади. ДСҚ ҳузуридаги «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази фискал маълумотлар оператори бўлди. Тадбиркорлар биринчи ярим йилликда янги технологиялар бўйича ихтиёрий ишлайдилар (ВМнинг 21.02.2019 йилдаги 150-сон қарори).

 

Онлайн-НКМ USB-калити кўринишидаги фискал маълумотлар модуллари орқали ишлайди. Техник талаблар тасдиқланди. Лойиҳани фискал маълумотлар операторининг ўзи молиялаштиради.

Модулни олиш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза бериш мумкин. Бунга жавобан солиқ органи бир кун муддатда тадбиркорлик субъектига хабарнома юборади ва 5 иш куни давомида фискал маълумотлар модулини бепул беради. «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази модулни ЭҲМ ва бошқа қурилмаларга ўрнатиш, шунингдек маълумотлар узатиш тизимига боғланишни созлашда ёрдам беради.

Модул фойдаланувчиси Интернет учун мустақил равишда тўловни амалга ошириши, шунингдек НКМ ишдан чиққанда ёки фойдаланишдан олинганда бу ҳақда фискал маълумотлар операторига ва солиқ органига бир сутка ичида хабар бериши шарт.

Касса чекида қуйидаги маълумотлар акс этади:

● чекнинг тартиб рақами,  тадбиркорлик субъектининг номи;

● тадбиркорлик субъектининг идентификация рақами; пулли ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар/хизмат номи;

● товар/хизматнинг ҚҚС ставкаси; ҚҚС суммаси; тўлов шакли: нақд ёки пластик карта ёрдамида; тўловнинг жами суммаси;

● тўлов санаси ва вақти;

● фискал модулнинг уникал рақами;

● берилган касса чекининг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-код.

Истеъмолчилар ва назорат қилувчи органлар QR-коди ҳақиқийлигини махсус веб-сайт орқали текширишлари мумкин.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1015 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика