Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Амалий бухгалтерия

Чет эллик мутахассисларнинг хизматлари: солиқлар ва ҳисоб

 

Импорт ускунани олиб келиб, контрактда ўрнатиш, монтаж қилиш ва ходимларни ўқитиш қийматини алоҳида сатрда кўрсатдик. Ускунани ўрнатиш учун Италиядан мутахассислар келади. Ўрнатиш қийматидан ташқари, норезидент мутахассисларнинг яшаш ва овқатланиш харажатларини ҳам зиммамизга оламиз.

1. Ускунани ўрнатиш ва монтаж қилиш, норезидент мутахассисларнинг овқатланиш ва яшаш қиймати қандай акс эттирилади?

2. Ушбу операциялар қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?

3. Улар ҳисобда қандай проводкалар билан акс эттирилади?

 

Мутахассислар – ЎзР норезидентлари ускунани ўрнатганлиги ва монтаж қилганлиги учун норезидентга даромад солиғи ва ҚҚС солинади. Мазкур мутахассисларнинг овқатланиш ва яшаш харажатлари – корхонанинг харажатлари ва норезидентларнинг ЖШДС солинадиган даромади.

Аввало контрактни диққат билан ўқиб чиқинг. Эҳтимол, унда ўрнатиш, монтаж қилиш ва ўқитиш ҳақи суммаси мутахассисларнинг яшаш ва овқатланиш харажатларини ўз ичига олиши қайд этилгандир. Балки, бу жиҳат контрактда умуман тилга олинмагандир.

Мавжуд ахборотдан келиб чиқиб саволларингизга жавоб берамиз.

 

1

Асосий воситалар корхона балансига бошланғич қиймати бўйича қабул қилинади. У сотиб олиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ва асосий воситаларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан уларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатларни ўз ичига олади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 11-банди).

Контрактда мутахассисларнинг овқатланиш ва яшаш харажатларини ускуна харидори тўлаши алоҳида қайд этилмаган бўлса, ушбу харажатлар асосий воситанинг бошланғич қийматига киритилмайди. Улар бошқа операцион харажатлар сифатида акс эттирилиши лозим.

 

2

Импорт қилинадиган ускуна бўйича бюджетга тўланадиган барча тўловлар божхонада расмийлаштириш чоғида тўланади.

ЎзР норезидентининг ускунани ўрнатиш ва монтаж қилишдан ЎзР ҳудудида олган даромадларига:

● 20%лик ставкада (Солиқ кодексининг 160-моддаси 4-банди) тўлов манбаида фойда солиғи солинади (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 12-банди);

● улар ушбу ишларни олувчида ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 2-банди, ­207-моддаси).

Бундан ташқари, сизда тўлов манбаи сифатида норезидентларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари – овқатланиш ва яшаш қиймати бўйича ЖШДС тўлаш мажбурияти юзага келади (Солиқ кодексининг 177-моддаси 1-банди).

Жисмоний шахс – Ўзбекистон Республикаси норезидентининг Ўзбекистондаги манбадан олган даромадларига 20%лик ставкада ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг ­182-моддаси).

 

МИСОЛ. Корхона норезидент жисмоний шахснинг овқатланиш ҳақи – 3 000 000 сўм, меҳмонхонада яшаш ҳақи – 5 000 000 сўмни тўлади. Мутахассиснинг жами даромади – 8 000 000 сўм. Бу 20%лик ставкадаги ЖШДС чегириб қолинган даромад суммаси. Яъни унинг даромадининг 80%и. Солиқ солингунга қадар умумий даромад 10 000 000 сўмни ташкил этади. Бюджетга 2 000 000 сўм ЖШДС тўланади.

 

3

Бухгалтерия проводкалари:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Импорт ускуна кирим қилинди (БЮД санаси ва курси бўйича)

 

0720-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Божхонада расмийлаштириш харажатлари бошланғич қийматга киритилди

 

0720-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Ускуна монтаж қилиш учун берилди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

0720-«Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар – хорижий»

 

Ўрнатиш, монтаж қилиш ва ўқитиш ишлари қабул қилинди (тугалланди), бажарилган ишлар далолатномаси имзоланди

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Ускуна фойдаланишга топширилди

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»

 

Чет эллик мутахассисларнинг овқатланиш ва яшаш харажатлари корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1166 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика