Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Амалий бухгалтерия

Текинга олинган мол-мулкни кирим қиламиз

 

Корхонамиз ноль даражали қолдиқ қийматга эга асосий воситаларни текинга олди.

Уларни қайси нархда балансга қабул қилиш керак?

 

Текинга олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги уларнинг жорий қиймати тан олинади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­5-сон БҲМСнинг 15-банди).

Жорий қиймат – маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича АВнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма (5-сон БҲМСнинг 3-банди).

Фойдаланишда бўлган АВни олаётган корхона хавфсизлик техникаси талаблари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда улар бўйича янги фойдали хизмат муддатларини белгилаши керак.

Фойдали хизмат муддати – корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори.

Фойдаланишда бўлган АВнинг янги мулкдори фойда солиғини тўловчи бўлса, солиқ солиш мақсадида:

1) у аввалги мулкдорлар фойдаланган йиллар (ойлар) сонига камайтирилган фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда ушбу объектлар бўйича амортизация нормасини белгилашга ҳақли;

2) аввалги мулкдорларда фойдаланиш муддати Солиқ кодексининг 144-моддасида кўрсатилган асосий воситалар таснифлагичи билан белгиланадиган фойдали хизмат муддатига тенг ёки ундан ортиқ бўлиб чиқса, янги мулкдор фойдали хизмат муддатини мустақил равишда белгилайди, бироқ у камида 3 йилни ташкил этиши керак;

3) фойдаланишда бўлган АВ хизмат муддатини белгилашнинг имкони бўлмаганда янги асосий воситаларга бўлгани сингари амортизация ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадида текинга олинган мол-мулк корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 132-моддасининг 4-банди). Бунда олувчи томоннинг даромадлари бозор қиймати бўйича белгиланади, у ҳужжатлар билан ёки баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи билан тасдиқланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Ҳужжатлар билан тасдиқлаш деб қуйидагилар эътироф этилади:

● жўнатиш, етказиб бериш ёки топшириш ҳужжатлари;

● етказиб берувчиларнинг нархларга оид маълумотлари (прайс-варақлар);

● оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

● биржа маълумотлари;

● давлат статистикаси органларининг маълумотлари.

Ташкилотингиз текинга олинган АВни мустақил равишда, баҳоловчи ташкилотни жалб этмасдан баҳолашга ҳақли. Бироқ уни, масалан, даврий босма нашрлардаги (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва б.) маълумотлар билан тасдиқлаш зарур. Веб-сайтлар ҳам оммавий ахборот воситаси ҳисоблангани сабабли бозор қийматини тасдиқлаш манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин («Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 4-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 480 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика