Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Амалий бухгалтерия

АВни сотиш пайтида қўшимча баҳоламайдилар

 

ЯСТ тўловчи корхона 2018 йил октябрда ташкилот мулкида бўлган асосий воситаларни реализация қилди. Улар 2016 йил 1 январдаги ҳолатга кўра қайта баҳоланган.

Кичик корхоналар асосий воситаларни 3 йилда 1 марта мажбурий равишда қайта баҳоласалар, сотиш чоғида уларни қайта баҳолаш керакми?

 

Асосий воситаларни 2018 йил октябрда реализация қилиш пайтида қўшимча баҳолаш керак эмас.

Асосий воситаларни қайта баҳолаш – уларнинг тикланиш қийматини бозор нархлари замонавий даражасига мувофиқлаштириш мақсадида уларга вақти-вақти билан аниқлик киритиш.

Асосий фондларни қайта баҳолаш даврийлиги 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган:

● йирик корхоналар учун – ҳар йили, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар қайта баҳолашни ўтказишлари шарт;

● микрофирма ва кичик корхоналар учун – 3 йилда 1 марта (2014 йил 1 январдан бошлаб, 25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон қарорнинг ­6-банди).

Асосий воситаларни реализация қилиш пайтида мажбурий қайта баҳолаш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 438 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика