Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Қонунчиликдаги янгиликлар

«Кириш» йиғимини виртуал терминаллар орқали тўлаш мумкин

 

Марказий банк Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган қарор (14.01.2019 йилда 2694-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди.

 

Эслатиб ўтамиз, хорижий давлатлар автотранспортининг мамлакатимиз ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимлар тегишли божхона постларида ташкил қилинган тижорат банкларининг махсус кассаларига тўланади.

2019 йилги йиғимларнинг ставкалари Президентнинг 26.12.2018 йилдаги ПҚ–4086-сон қарори билан тасдиқланган. Тўловлар нақд пулсиз ва нақд шаклда амалга оширилиши мумкин.

Низомга киритилган қўшимчалар билан банк карталари ва виртуал терминаллар (Е-РOS) орқали амалга ошириладиган тўловларни тасдиқлаш механизми белгиланди.

 

Маълумот учун: виртуал терминаллар (Е-РOS) банк пластик картасини амалда қўлламай (масалан, мобил иловалар, виртуал банк карталари воситасида, таҳр.) товарлар, ишлар ва хизматлар учун электрон тўловларни амалга ошириш имконини беради. Улар шунга ўхшаш назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминалларига тенглаштирилади.

 

Тўловлар банк карталари орқали қабул қилинганда тўловчига тўлов тўланганлиги ҳақидаги квитанция билан бирга электрон слип (квитанция)нинг бир қисми берилади, унинг бошқа қисми кассада қолади.

Автотранспорт эгаси йиғимни виртуал терминаллар ёки бошқа электрон тўлов воситалари орқали тўласа, электрон чек ёки тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи бошқа электрон ҳужжат олади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 963 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика