Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Қонунчиликдаги янгиликлар

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси аъзоларига – имтиёзлар

 

Президентнинг 16.01.2019 йилдаги «Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-4118-сон қарори қабул қилинди.

 

«Ўзпахтаёғ» АЖ негизида Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси («Ўзёғмойсаноат» уюшмаси) ташкил этилди. Ёғ-мой саноати корхоналари ва ташкилотлари ихтиёрий равишда унинг ­аъзолари бўлиши мумкин. Бунда уларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилди:

биринчидан, шартномалар асосида «Ўзёғмойсаноат» уюшмасига ажратмалар 2022 йил 1 январга қадар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг солиққа тортиладиган базасидан чиқарилади;

иккинчидан, 2021 йил 1 январга қадар:

● ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш мақсадида импорт қилинадиган ёғ-мой хом ашёлари ҳажми ТИФ ТН кодлари 1201–1207 гуруҳи (соя дуккаги, кунгабоқар ва бошқа мойли ўсимликлар уруғлари) бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);

● ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчилар импорт қилинган ёғ-мой хом ашёлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмлари бўйича ҚҚС тўловидан озод қилиш.

учинчидан, 2022 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ТИФ ТН кодлари 2815, 3802, 3815 гуруҳи бўйича ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар (каустик сода, активлаштирилган табиий минерал маҳсулотлар ва катализаторлар) импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб ҚҚСни тўлашни 90 кунга кечиктириш имкониятини бериш.

Мазкур кечиктириш бўйича қарздорлик суммасини ҚҚС юзасидан умумий ҳисоб-китобда ёпишни назарда тутувчи кечиктириш бериш тартиби 2 ойда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида ­эълон қилинган ва 16.01.2019 йилдан кучга кирди.

Прочитано: 1034 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика