Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Амалий бухгалтерия

Консервациядаги асосий воситалар

 

Корхона (МЧЖ) балансидаги асосий воситалар таркибида бино бор. Тегишли давлат органларидан рухсатнома олинганидан кейин уни қайта ихтисослаштириш ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун реконструкция қилиш режалаштирилган. Реконструкция қилиш пайтида бинодан фойдаланилмайди.

1. 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг 32-бандига мувофиқ, бинога амортизация ҳисоблашни тўхтатиш мумкинми?

2. Қуйидаги: 9210-счёт дебети – 0120-счёт кредити, 0220-счёт дебети – 9210-счёт кредити, 8510-счёт дебети – 9210-счёт кредити, 0810-счёт дебети – 9210-счёт кредити проводкаларини амалга ошириб, бинонинг қолдиқ қийматини 0810-счётга ўтказиш мумкинми (қайси санада)?

 

1

Бинони реконструкция қилишга тайёргарлик кўраётган ва ундан фойдаланмаётган бўлсангиз, уни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказиш ёки қуриб битказиш, тўлиқ жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш даврида (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 32-банди) амортизация ҳисоблашни тўхтатишга қарор қилиб, тўғри қилгансиз.

АВни консервациялаш тартиби Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (ВМнинг 16.09.2003 йилдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган) белгиланган.

Асосий воситалар – уларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда – уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврида, бироқ 24 ойдан ортиқ эмас, консервация қилиниши мумкин (Низомнинг 3-банди).

Асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисидаги қарор:

а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан:

● табиий монополиячиларга;

● замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш ВМнинг қарорига кўра олиб борилаётган корхоналарга;

● қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан – қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида (Давлат активларини бошқариш агентлиги* томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича);

б) вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан – ўзларига қарашли корхоналар бўйича;

в) мол-мулк эгаси томонидан – «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилмаган корхоналар бўйича қабул қилинади (Низомнинг 4-банди).

 

2

21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ, ушбу вазият бўйича нотўғри проводкаларни келтиргансиз.

Бинони консервациялашга ўтказсангиз, ваколатли органнинг консервация қилиш учун рухсатномасини олган пайтдан бошлаб бинони 0199-счётга (Дт 0199 – Кт 0120) ўтказишингиз лозим (Йўриқноманинг 22-банди, 21-сон БҲМСга 2-илова).

Жамғарилган амортизация счётларида акс эттирилган суммалар ва консервация қилинадиган бино бўйича қайта баҳолаш сальдоси мазкур счётларда ўзгаришсиз қолади.

 


*Мазкур Агентлик Президентнинг 14.01.2019 йилдаги ПФ-5630-сон Фармони ва ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 2473 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика