Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Амалий бухгалтерия

Ускуна қийматини қандай арзонлаштириш мумкин

 

2012 йилда МЧЖ (ЯСТ тўловчи) импорт ускунани кредитга олган. У 2014 йилда ишга туширилган. 2016 йилда ҳар чоракда ЯСТни солиқ солинадиган базанинг 25%ига камайтириш бўйича имтиёз қўлланган. Ушбу ускунанинг эскириш нормаси – 15%. 2018 йил 1 октябрдаги бухгалтерия ҳисоби маълумотларига кўра: 0130-счётда – 858 432 023,30 сўм (олиш қиймати), 0230-счётда – 504 328 813,54 сўм (жамғарилган эскириш), 8510-счётда – 118 102 749,73 сўм (қайта баҳолаш кредити. Сўнгги қайта баҳолаш 1.01.2017 йилдаги ҳолатга кўра ўтказилган). Қолдиқ қиймати – 354 103 209,76 сўм. Йиллик инвентаризация натижаларига кўра, ушбу ускуна жуда эскиргани, доим бузилиши, кўп миқдорда маҳсулот чиқаргани ва табиий ресурсларни (газ, электр энергияси) кўп сарфлаши сабабли комиссия унинг қийматини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича қолдиқ қийматининг 50%ига камайтиришга қарор қилди.

1. Ускуна қийматини арзонлаштираётганда қандай ҳужжатларни расмийлаштириш зарур?

2. Қандай бухгалтерия проводкаларини акс эттириш лозим?

3. Шу жумладан имтиёзни қўллаш бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

1

Ускуна жуда эскиргани сабабли инвентаризация комиссияси унинг қийматини қолдиқ қийматининг 50%ига камайтиришга қарор қилди деб ёзгансиз. Бу унча тўғри қарор эмас. Ускунанинг бошланғич (тикланиш) қиймати (0130-счёт) эскириш натижасида камайиши мумкин эмас.

Қатор масалалар юзасидан бир қарорга келишингиз лозим.

1. Ҳозирги пайтда айнан ўхшаш ускунанинг бозор қиймати ҳақиқатан ҳам арзонроқми? Агар шундай бўлса, 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 5 ва 6-бандларига мувофиқ, бевосита усул – баҳоланаётганларига айнан ўхшаш бўлган янги объектларга ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича объект қийматини бевосита қайта ҳисоблаш йўли билан арзонлаштирган маъқул.

Бевосита қайта баҳолаш усули қўлланилганда объектларнинг тўлиқ тикланиш қийматини ҳужжатлар асосида тасдиқлаш учун ташкилотнинг хоҳишига кўра қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:

а) тайёрловчи ташкилотлар ва уларнинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;

б) қайта баҳолашни ўтказиш санасига ва асосий фондларни харид қилиш санасига МБ курсларининг нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санасига ЭАВда асосий фондларнинг қиймати тўғрисидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганида) маълумотлар;

в) тегишли давлат органларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

г) қайта баҳолашни ўтказиш даврида ОАВ ва махсус адабиётларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

д) асосий фондлар қиймати тўғрисида баҳоловчининг ҳисоботи.

2. Ҳисобингиздаги ускунанинг бошланғич қиймати (858,4 млн сўм) айнан ўхшаш бўлган янги ускунанинг бозор қийматини акс эттирса, ҳақиқатда эскириши эса ҳисобда акс эттирилганидек 59% эмас (504,3 млн сўм – 858,4 млн сўм х 100%), балки 80% бўлса, бадал суммасига тузатиш киритиш лозим.

Сизнинг вазифангиз – амортизациянинг стандарт нормаларини (Солиқ кодексининг 144-моддаси) қўллаб олинганидан кўра юқорироқ эскириш фоизини (0230-счёт) ҳисобда акс эттириш. Эҳтимол, амортизациянинг тенг маромли (тўғри чизиқли) усулини эмас, ишлаб чиқариш усулини қўллаган маъқулдир (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 36-банди).

1192-сон Низомда ускунани қайта баҳолаш (арзонлаштириш) жиҳатлари батафсил очиб берилган. Эскириш суммасини ошириш заруратига тўхталиб ўтамиз.

Молия йили тугагунига қадар амортизация ажратмаларини ҳисоблаш усулини қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқариш усули (5-сон БҲМСнинг 36-банди) ёхуд жадаллаштирилган амортизация усулини (5-сон БҲМСнинг 37-банди) қўллаш лозим. Бу ускунага тушаётган катта юкламани, демак, амортизация ажратмаларининг катта улушини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот таннархини тўғри шакллантириш имконини беради.

Амортизация ажратмаларини оширилган нормалар бўйича қайта ҳисоблаш учун маъмурият инвентаризация комиссиясининг қарори асосида ҳисоб сиёсатини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилиши зарур. Ушбу қарорни раҳбар буйруғи билан тасдиқлаш лозим.

Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгармайди (АВ томонидан 14.08.1998 йилда 474-сон билан рўйхатдан ўтказилган 1-сон БҲМСнинг 56-банди). Уни бир нечта ҳолларда ўзгартиришга йўл қўйилади, бухгалтерия ҳисобининг янги усулларини ишлаб чиқиш улар сирасига киради (1-сон БҲМСнинг 56.4-банди). Активлар қийматини тўлаш (1-сон БҲМСнинг 3-банди), яъни асосий воситалар бўйича активнинг эскиришини ҳисоблаш усуллари ҳам бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига киради.

 

2

Амортизация ҳисоблаш усули ўзгариши натижасида ҳисобдаги эскириш суммасига тузатиш киритилиши лозим. Проводкалар қуйидагича бўлади: Дт ­2010-«Асосий ишлаб чиқариш» – Кт 0230-«Машина ва ускуналарнинг эскириши».

 

3

Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ солиқ имтиёзидан фойдалангансиз. Ушбу Низомда ҳам, унинг ўрнини босган Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 25.08.2017 йилда 2918-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳам ишлаб чиқариш усули билан эскириш ҳисобланганда ёхуд эскиришга бошқача тузатиш киритилганда имтиёз бекор қилиниши тўғрисида бандлар йўқ. Фақат технологик жиҳозлар харид қилинган пайтдан бошлаб 3 йил ичида сотиб юборилган ёки текинга берилган бўлса, солиқ бўйича имтиёзлар бекор қилинади.

Амортизация ажратмалари (ошиш томонга) қайта ҳисобланганда тайёр маҳсулот таннархи ошади. Шу сабабли янги шакллантирилган таннархдан паст тайёр маҳсулот, ишлар, хизматлар юклаб жўнатилган-жўнатилмаганини текшириб кўришингиз лозим. Бундай ҳоллар юз берган бўлса – ушбу етказиб беришлар бўйича ЯСТни таннархдан келиб чиқиб ҳисобланг (Солиқ кодексининг 355-моддаси 2-қисми 1-банди 8-хатбошиси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1070 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика