Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Амалий бухгалтерия

АВ ҳисоби: қиймат чегарасини белгилаймиз

 

Корхона раҳбари буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун (АВнинг турли гуруҳлари учун) ҳисоб сиёсатида улар қийматининг турли чегараларини белгилашга ҳақлими? Масалан, бинолар, иншоотлар ва узатиш қурилмалари учун – 40 ЭКИҲдан ортиқ; машина ва ускуналар учун – 30 ЭКИҲдан ортиқ; транспорт воситалари учун – 20 ЭКИҲдан ортиқ.

 

Йўқ, корхона раҳбари ҳисоб сиёсатида асосий воситаларнинг турли гуруҳлари учун қийматнинг турли чегараларини белгилашга ҳақли эмас.

Моддий активларни асосий воситалар таркибига киритиш учун 5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 4-бандига амал қилиш лозим.

Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган моддий активлар киритилади:

а) 1 йилдан ортиқ хизмат муддати;

б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикасида (харид пайтида) белгиланган ЭКИҲ миқдорининг 50 бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.

Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли. Белгиланган қиймат чегараси мол-мулк турига боғлиқ эмас.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 495 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика