Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 04 / Хўжалик юритиш амалиётидан

Доимий муассаса рўйхатдан ўтказилган санани аниқлаймиз

 

Консалтинг хизматлари кўрсатиш учун Болгария корхонаси билан тузилган узоқ муддатли контрактга кўра Болгария компанияси ходимлари Ўзбекистонга хизмат сафари билан келади. Бунда уларнинг ҳар бири ЎзРда 6 ой бўлмайди, навбати билан хизмат сафарига келади. Эҳтимол, ҳар гал бошқа ходимлар келар ёки катта жамоа бўлиб келишар.

1. Консалтинг хизматларини кўрсатувчи Болгария корхонасининг айрим ходимлари ЎзРда 6 ойдан кам бўлса, доимий муассасани рўйхатдан ўтказиш зарурати юзага келадими? Болгариялик ходимларнинг барчаси Ўзбекистонга келган кунларининг умумий сони ҳисобланадими?

2. Мазкур вазиятда доимий муассаса қайси санадан рўйхатдан ўтказилиши керак?

 

Болгария корхонаси ўз ходимлари орқали 6 ойдан ортиқ консалтинг хизматларини кўрсатса, Ўзбекистонда корхонанинг доимий муассасасини ташкил этиш зарурияти юзага келади.

1

«Доимий муассаса» атамаси, башарти Ўзбекистон ҳудудида бу тусдаги фаолият ҳар қандай 12 ойлик давр ичида жами 6 ойдан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этса, Болгария корхонаси хизматчилари ёки ушбу мақсадда ёллаган бошқа ходимлар орқали консалтинг хизматлари кўрсатишини ўз ичига олади (Конвенциянинг 5-моддаси 3-банди «b» кичик банди, София, 24.11.2003 йил, 21.10.2004 йилда кучга кирган).

Яъни хизмат кўрсатиш муддатини ҳисоб-китоб қилиш учун Болгария корхонасининг ҳар бир ходими ЎзРда бўлган даврга эмас, Болгария корхонаси Ўзбекистон ҳудудида қанча вақт хизмат кўрсатишига қаралади.

 

МИСОЛ. Қуйидаги даврларда консалтинг хизматлари кўрсатилди, кўрсатилган хизматларни қабул қилиш далолатномалари имзоланди: 5–20 январь (15 кун), 10 март – 29 май (80 кун), 10 сентябрь – 9 декабрь (90 кун). Жами 12 ойда – 185 кун, яъни 6 ойдан ортиқ. Бу ҳолда Болгария компаниясининг Ўзбекистондаги фаолияти ДМ юзага келишига олиб келади.

 

2

Хизматлар кўрсатиш бошланган кунни қатъий белгилаш мумкин бўлса, доимий муассаса шу кунда ташкил этилган деб ҳисобланади. Агар бунинг имкони бўлмаса, хизматлар кўрсатиш бошланадиган, контрактда кўрсатилган кун ДМ ташкил этилган кун деб ҳисобланади (Солиқ кодексининг 20-моддаси 6-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 326 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика