Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Божхона

Маҳсулот қадоғидан ортиқча чиқди

 

Четдан олиб келган маҳсулотимизга декларация расмийлаштириб бўлганимиздан кейин маҳсулот юк ҳужжати ва қадоқдаги миқдоридан ортиқча чиққани аниқланди. Ортиқча чиққан маҳсулотни етказиб берувчига қайтариб бериш учун қандай ҳужжатларни расмийлаштиришимиз талаб этилади?

 

– Четдан олиб келинган маҳсулотларга БЮД тақдим этиб, расмийлаштирилгандан сўнг маҳсулот юк ҳужжати ва қадоқдаги миқдоридан ортиқча чиққани аниқланганда қонун бузилиши ҳолати мавжуд бўлса, божхона қонунчилиги бузилиши бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Ҳолат бўйича суднинг тегишли қарори чиққандан сўнг унга кўра товар тақдири ҳал этилади.

Шунингдек, Божхона кодексининг 32-моддасига биноан, реэкспорт божхона режими шундай режимки, бунда божхона ҳудудига илгари олиб кирилган товар ёхуд божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарни қайта ишлаш маҳсулоти божхона ҳудудидан божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, товарга нисбатан иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда, Божхона кодексининг 35-моддасида назарда тутилган ҳолларда эса, уни олиб киришда тўланган божхона божлари ва солиқлар суммалари қайтарилган ҳолда олиб чиқилади.

Реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган товарларни божхона ҳудудидан амалда олиб чиқиш божхона декларацияси қабул қилинган кундан эътиборан 6 ойдан кечиктирмай амалга оширилади.

Шу билан бирга, Божхона кодексининг 33-моддасига кўра, товар ёки уни қайта ишлаш маҳсулоти божхона органи идентификация қила оладиган тақдирдагина товар реэкспорт қилинишига йўл қўйилади, бундан Божхона кодекси 74-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида шикастланган ёки бузилган товарнинг реэкспортига йўл қўйилади, бундай ҳолат ваколатли орган томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.

Илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарни реэкспорт божхона режимига жойлаштиришга айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги талаблар ва шартларга риоя этилган тақдирда йўл қўйилади:

● контракт (шартнома, келишув) шартлари бажарилмаган бўлса;

● товар божхона ҳудудида ишлатилмаган ва таъмирланмаган бўлса, бундан товарни қайтаришга сабаб бўлган нуқсонларни ёки бошқа ҳолатларни аниқлаш учун товардан фойдаланиш зарур бўлган ҳоллар мустасно;

● товар ўзгармаган ҳолатда турган бўлса, бундан унинг нуқсонлари аниқланган ҳоллар мустасно.

 

bojxona.uz сайти
материали асосида.

Прочитано: 1392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика