Хорижий компания ЎзР ҳудудида кўчмас мулк – бинога эга. Маҳаллий компания (ЎзР резиденти) уни 1 йилга оператив ижарага олмоқчи. Ушбу бинони риэлтор орқали топдик. Норезидент шартномани курьерлик почтаси орқали жўнатди.
Норезидентнинг кўчмас мулкни ижарага бериш фаолияти ЎзР Солиқ кодексининг 20-моддасига мувофиқ доимий муассаса аломатларига эгами?
– Оператив ижарадан даромад олувчи ЎзР норезиденти доимий муассаса (ДМ) сифатида ҳисобга туриш учун солиқ органига мурожаат қилиши керак.
Норезидентнинг ЎзРдаги доимий муассасаси деганда норезидент Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган, шу жумладан фаолиятни ваколатли шахс орқали амалга ошираётган ҳар қандай жой эътироф этилади. Норезидентнинг ДМ деганда ЎзРда ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида 183 календарь кунидан ортиқ давом этадиган тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши ҳам эътироф этилади (Солиқ кодексининг 20-моддаси 1-қисми).
«Доимий муассаса» тушунчаси бошқа ишларни амалга оширишни, ўзга хизматлар кўрсатишни, бошқа фаолиятни олиб боришни ҳам ўз ичига олади (Солиқ кодексининг 20-моддаси 3-қисми 9-банди).
Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси).
Мутахассислар бу борада турли фикр билдирадилар. Мол-мулк 183 кундан ортиқ муддатга ижарага берилганда юридик шахс – ЎзР норезиденти мол-мулк жойлашган ердаги солиқ органига мурожаат қилиши ва ДМ сифатида ҳисобга қўйилиши керак деб ўйлаймиз (Солиқ кодексининг 79-моддаси).
Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчининг, шу жумладан ЎзР норезидентининг солиқ органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:
● агар фаолият кўпи билан 30 кун амалга оширилган бўлса, – ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 10%идан кам бўлмаган миқдорда;
● агар фаолият 30 кундан ортиқ амалга оширилган бўлса, – ЭКИҲнинг 100 баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг 50%идан кам бўлмаган миқдорда (Солиқ кодексининг 113-моддаси).
ДМ ташкил этилган ва ташкил этилмаган тақдирда норезидент юридик шахсга солиқ солиш тартибини солиштириш учун кўриб чиқамиз (солиқ ставкалари 2018 йил учун тасдиқланган):
Солиқ
|
ДМ ташкил этмаганда
|
ДМ ташкил этганда
|
Фойда солиғи
|
Тўлов манбаида (Солиқ кодексининг 155-моддаси 3-қисми 6-банди) 20%лик ставкада тўланади (Солиқ кодексининг 160-моддаси 4-банди). Даромаднинг (ижара тўловининг) умумий суммасига солиқ солинади
|
14%лик ставкада тўланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова).
Фойда – даромад (ижара тўлови) ва ЎзРда фаолиятни ДМ орқали амалга оширишдан олинган даромад билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар (ер солиғи ва мол-мулк солиғи, амортизация ва б.) ўртасидаги фарққа солиқ солинади. Солиқ солинадиган фойданинг энг кам миқдори – солиқ солинадиган фойдани шакллантиришда ҳисобга олинадиган харажатлар суммасининг камида 7%и (Солиқ кодексининг 154-моддаси) |
Мол-мулк солиғи
|
Кўчмас мулкнинг ўртача йиллик қийматига солиқ солинади (Солиқ кодексининг 267-моддаси 2-қисми)
|
Ўртача йиллик қолдиқ қийматга, яъни амортизацияни чегирган ҳолда солиқ солинади (Солиқ кодексининг 267-моддаси 1-қисми)
|
ДМ ва норезидентлар учун солиқ ставкалари бир хил. Кўчмас мулк объекти жойлашган жойдаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиш керак (Солиқ кодексининг 79-моддаси) |
||
Ер солиғи
|
Ер участкасининг Солиқ кодекси 282-моддасининг 2-қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдонига солиқ солинади (Солиқ кодексининг 281-моддаси). Кўчмас мулк объекти жойлашган жойдаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиш керак (Солиқ кодексининг 79-моддаси) |
|
ҚҚС
|
ҚҚС солиш мақсадида мол-мулкнинг оператив ижарага берилиши реализация қилиш обороти деб тан олинади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 5-банди). Кўчмас мулк ЎзР ҳудудида бўлганлиги боис ушбу хизматни реализация қилиш жойи ЎзР ҳисобланади (Солиқ кодексининг 202-моддаси 3-қисми 1-банди). Норезидент томонидан ЎзР резиденти учун бажариладиган ва кўрсатиладиган ишлар ва хизматлар кўрсатилган ишларни, хизматларни олувчининг солиқ солинадиган оборотига киритилади (Солиқ кодексининг 207-моддаси) |
Эътибор беринг.
ДМ ҳисобга қўйилгунига қадар ижарага олувчи корхонангиз тўлов манбаи сифатида фойда солиғини чегириб қолган ҳолда норезидентга даромад тўлаши шарт.
Тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи у солиқ органида ДМ сифатида ҳисобга қўйилганидан кейин Ўзбекистон норезидентининг солиқ мажбуриятларини узиш ҳисобига ҳисобга олиниши керак.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.