Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Давлат ерни олиб қўйган бўлса, зарарни ким қоплайди

 

Вазирлар Маҳкамаси Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлади (ВМнинг 26.12.2018 йилдаги 1047-сон қарори).

 

 

Эслатиб ўтамиз, август ойида Президент ерни олиб қўйишга йўл қўйиладиган ҳолатларнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаган (1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармоннинг 3-банди). Илгари бундай рўйхат йўқ эди, айрим ҳолларда хусусий шахсларнинг манфаатлари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари деб тан олиниши мумкин эди.

 

Ернинг олиб қўйилишига янги ёндашув бузилаётган кўчмас мулк мулкдорларига компенсация тўлаш тартибини ўзгартирди. Илгари буни давлат ва хусусий манбалардан амалга оширишга йўл қўйиларди. Энди давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича 15 та марказлаштирилган жамғарма ташкил этилди:

республика жамғармаси – Президент дастурлари ва топшириқлари асосида етказилган зарарларни қоплайди;

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий жамғармалар – Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан етказилган зарарларни қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, жамғармалар билан келишмай ерни олиб қўйиш тақиқланган (27.07.2018 йилдаги ­ПФ-5490-сон Фармоннинг 16-банди). Ҳар бир жамғарманинг олий органи – Кузатув кенгаши. Айнан кенгаш қоплаш учун маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жамғармалар маблағлари қуйидаги манбалардан шакллантирилади:

Республика жамғармаси:

– Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармаси маблағларининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда республика бюджети ва унинг қўшимча манбалари маблағлари;

– юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар.

Ҳудудий жамғармалар:

– Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари захира жамғармалари маблағларининг 15%идан кам бўлмаган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари маблағлари;

– Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг махсус ғазна ҳисобрақамларига қўшимча манба сифатида ўтказиладиган «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар;

– юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан норезидентларнинг ҳомийлик ва хайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 27.12.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1630 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика