Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Солиқ солиш

Қиймат ошиши оқибатлари

 

МЧЖ муассисижисмоний шахс устав фондини кўпайтириш учун баҳоланган қиймати 3 500 млн сўм, кадастр қиймати 100 млн сўм бўлган бинони киритмоқчи.

Жисмоний шахс мол-мулкни МЧЖ устав фондига ҳисса сифатида берганда қиймат ошишидан даромад юзага келадими? Агар юзага келса, унга қандай ставкада солиқ солинади?

 

Йўқ, муассисда қиймат ошишидан даромад юзага келмайди.

Жамият иштирокчилари томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади. Чунончи, агар бошқа иштирокчилар кадастр қиймати 100 млн сўмга тенг бўлган бинони 3 500 млн сўмлик қийматда қабул қилишга рози бўлсалар, мазкур розилик қарор билан тасдиқланади.

Жисмоний шахсларнинг ЖШДС солинадиган даромад турлари Солиқ кодексининг 172–178-моддаларида белгиланган. Улар орасида «қиймат ошишидан даромад» дегани йўқ. Бинобарин, муассисда солиқ мажбуриятлари юзага келмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.  

 

Прочитано: 1088 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика