Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Амалий бухгалтерия

Даваль хом ашёга қайта ишлов бериш ҳисоби

 

Корхона (МЧЖ) тўқимачилик (тикув) маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Ўз ишлаб чиқаришидан ташқари, четда ҳам тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Кийим тикиш учун чет ташкилотга даваль (бизнинг) хом ашё бериш қандай бухгалтерия проводкалари билан кўрсатилади?

Кийим даваль (бизнинг) хом ашёдан (материал ва фурнитура) чет тикув корхоналари томонидан ишлаб чиқарилса, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларга кирадими ёки сотиб олинган ҳисобланадими? Яъни ишлаб чиқариш ставкаси (5%) бўйича ЯСТ солинадими ёки савдо ставкаси (4%) бўйича?

 

1

Даваль хом ашё ҳисоби Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ юритилади.

Қайта ишлаш ва маҳсулот олиш учун даваль хом ашёни бериш операциялари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Дебет

 

Кредит

 

Қайта ишлашга материаллар берилди

 

1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Қайта ишловчига аванс ўтказилди

 

4310-«ТМБ учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қайта ишлашга берилган материаллар қиймати тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»

 

Қайта ишлаш бўйича бажарилган ишлар, хизматлар қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Қайта ишлов берилган маҳсулот келгусида хўжалик фаолиятида фойдаланиш учун буюртмачи омборига келиб тушиши акс эттирилди

 

1000-«Материаллар»

 

1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»

 

Қайта ишлаш бўйича ишлар, хизматлар қийматидан ҚҚС ҳисобга олингани акс эттирилди (ҚҚС тўловчилар учун)

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

Илгари қайта ишловчига берилган аванслар ҳисобга олингани акс эттирилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар» ва б.

4310-«ТМБ учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган аванслар»

 

Қайта ишловчи олдидаги қарз сўндирилди

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

6990-«Бошқа мажбуриятлар» ва б.

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Қайта ишлашдан кейин қайтарилган (тўлиқ фойдаланилмаган) материаллар кирим қилинди

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

1070-«Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар»

 

Ишлаб чиқариш цикли якунланганидан кейин тайёр маҳсулот кирим қилинди

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»

 

 

 

2

Сизнинг хом ашёдан ишлаб чиқарилган, даваль асосида учинчи шахс томонидан қайта ишланган тикув буюмларини реализация қилиш бўйича фаолиятни савдо фаолияти деб бўлмайди. Савдо фаолияти қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Сизнинг ҳолатда материал эмас, тикув буюми сотилмоқда. Корхонангиз учун тикиш – ишлаб чиқариш жараёни босқичларидан бири холос. Қайта ишловчидан олинган маҳсулот сиз учун ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулот, корхонангиз эса тикув маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

Қайта ишловчи корхона сизга фақат хом ашёни қайта ишлаш (тикув) хизматларини кўрсатмоқда, бироқ унинг мулкдори ҳисобланмайди.

Бинобарин, чет ташкилот (қайта ишловчи) тиккан, реализация қилинган тикув буюмлари бўйича 2018 йилда ЯСТ 5%лик ставка бўйича тўланади (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 9-1-илова).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 195 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика