Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Жавоб берамиз

БФҚ қай ҳолда улуш сифатида киритилади

 

Корхонанинг асосий фаолият тури улгуржи савдо (ИФУТ – 46450), биологик фаол қўшимчаларнинг (БФҚ) реализацияси билан шуғулланади. БФҚлар дори воситалари ҳисобланмайди. Корхона мижозлари асосан дорихоналар.

Корхона таъсисчиси устав фондига БФҚни киритиш орқали уни кўпайтириши мумкинми?

 

– Ҳа, таъсисчи мол-мулк – биологик фаол қўшимчалар билан корхона устав фондига қўшимча улуш киритиши ва шу орқали устав фондини кўпайтириши мумкин («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси 3-қисми). Жамият устав фондини кўпайтириш учун иштирокчиларнинг Умумий йиғилиши қарори керак бўлади.

Қўшимча улуш таъсисчининг мулки бўлиши керак.

Агар БФҚ корхона томонидан ишлаб чиқарилган ёки унинг пул маблағлари ҳисобига қайта сотиш мақсадида сотиб олинган бўлса, у таъсисчининг мол-мулки ҳисобланмайди. Бу ҳолда БФҚ таъсисчининг қўшимча улуши сифатида киритилиши мумкин бўлмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ эксперти Жамолиддин ВАККАСОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 1131 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика