Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Жавоб берамиз

Шартнома – муносабатлар асоси

 

Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (АВ томонидан 11.10.2018 йилда 2859-1-сон билан рўйхатга олинган қарорга асосан). Бироқ, Президентнинг 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сон қарори асосида ташкил этилган Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтнинг таркибий тузилмаси ҳамда ундаги ходимларнинг (техник ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) чекланган сони тасдиқланган. Ана шу тасдиқланган ташкилий тузилмада молиявий ишлар бўйича проректор лавозими назарда тутилган. Намунавий штатларда эса молиявий ишлар бўйича проректор талабалар сонидан келиб чиқиб ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш керакми?

Жамшид Қосимов.

 

– Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорнинг (АВ томонидан 21.02.2017 йилда 2859-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда – Қарор) 2-банди тўртинчи хатбошисида белгиланишича, ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган олий таълим муассасалари учун саволда келтирилган Намунавий штатлар уларнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига таъсир этмаган (зид бўлмаган) ҳолда қўлланилади, бунда ташкилий тузилмада белгиланган штат бирликлари ушбу Намунавий штатларда назарда тутилган лавозимлардан келиб чиқиб, мос равишда шакллантирилади.

Фикримизча, Намунавий штатлар таркибий тузилманинг тузилишига зид бўлмаслиги керак, яъни ундан муайян лавозимлар олиб ташланмаслиги лозим. Бироқ таркибий тузилмадаги штат бирликлари сони Намунавий штатларда келган лавозимлар учун нечта штат бирликлари ажратилганлигига қараб мос равишда шакллантирилади.

Шунингдек, айрим олий таълим муассасаларининг штатлар жадвалларини тузишда улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар, таркибий тузилмалар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин (Қарорнинг 2-банди 5-хатбошиси).

Штатлар жадвалига ўзгартириш киритиш ёки киритмаслик масаласи бўйича юқори турувчи ташкилотга (ОЎМТВ) ва Молия вазирлигига расмий сўров билан мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ эксперти Жамолиддин ВАККАСОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 128 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика