Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Жавоб берамиз

Сизга тансоқчи керакми?

 

Хусусий кадрлар агентлиги ёки аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи корхона қўриқлаш фаолияти билан шуғулланиши мумкинми? Ушбу фаолият қайси хизмат турига киради?

Бухгалтер.

 

– Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, шунингдек ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг, хизматларининг) истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга ҳақлилар («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарори (24.01.2014 йилдаги 16-сон) 2-бандига асосан 2014 йил 1 февралдан бошлаб нодавлат ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг қўриқлаш фаолияти ва бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланиши тақиқланган.

Президентнинг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига (24.12.2018 йилдаги ПҚ-4075-сон) мувофиқ 2019 йилда мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган. Унда қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишни янада такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, хусусан, нодавлат ташкилотларга хавфсизликни таъминлаш бўйича қўриқлаш фаолиятига ва хизматлар кўрсатишга рухсат берилган.

Қарорга мувофиқ 2019 йилдан хусусий ташкилотларнинг қўриқлаш фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади.

Фаолиятни амалга ошириш асослари, унга лицензия бериш ва рўйхатдан ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш жараёни бошланган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ эксперти Жамолиддин ВАККАСОВ тайёрлади.

 

Прочитано: 1346 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика