Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Солиқ солиш

ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи

 

Ташкилотимиз хом ашёни импорт қилади. Уни божхонада олаётганда ҚҚС тўланган.

2019 йилда ЯСТдан умумбелгиланган солиқларга ўтганда импорт хом ашёни божхонадан ўтказаётганда илгари тўланган ҚҚС ҳисобга олинадими?

 

– Саволингизга ЎзР ДСҚнинг 6.12.2018 йилдаги 20-26632-сон жавобини олдик:

«Солиқ кодексининг 218-моддаси ­1-қисмига мувофиқ, бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда, агар бунда қонун ҳужжатларида белгиланган шартлар бажарилса, товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҳақиқатда олинган ва (ёки) солиқ тўловчи томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Бунда Солиқ кодексининг ушбу моддаси 6-қисмига мувофиқ, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган тақдирда, юридик шахс товарлар (ишлар, хизматлар)нинг қолдиқлари бўйича, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда ўтилган пайтдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундай тартиб имтиёзлар бекор қилинганда, қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича мажбурият юзага келган солиқ тўловчиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Баён этилганлардан келиб чиқилса, Солиқ кодексининг 218-моддасида назарда тутилган тегишли шартларга риоя этилганда товарлар, хом ашё ва материаллар импорт қилинганда тўланган ҚҚС суммаси умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилган ва (ёки) қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий тўлашга ўтилган пайтдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)нинг қолдиқлари бўйича ҳисобга қабул қилиниши мумкин.

Олинган товарлар (ишлар, хизматлар) ва тайёр маҳсулот бўйича тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга келсак, солиқ қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин қўшимча ахборот берамиз».

* * *

Асосий фаолиятимиз – улгуржи савдо. 2019 йил 1 январдан ЯСТдан ҚҚС тўлашга ўтдик. ҚҚС тўлашдан озод қилинган товарни импорт қиламиз.

1. ҚҚС тўлашдан озод қилинган товарлар бўйича ҳисобланган, бироқ тўланмаган ҚҚС импорт қилиш чоғида ҳисобга олинадими?

2. Қандай проводкалар берилади?

1

Корхона ҚҚС тўловчиси ҳисобланса, импорт қилинадиган товарлардан солиқ солинадиган оборот мақсадида фойдаланса, импорт қилиш чоғида тақдим этилган ҚҚС бўйича имтиёз эса мақсадли бўлса, сиз уни ҳисобга олишга ҳақлисиз.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга, агар бунда қуйидаги шартлар бажарилса:

● товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи ҚҚС тўловчи бўлса;

● товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан ноль даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадида фойдаланилса;

● олинган товарларга (ишларга, хизматларга) етказиб берувчи томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактура ёки ҚҚС алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса;

● товарлар импорт қилинганда ҚҚС бюджетга тўланган бўлса. Агар импорт қилинган товарлар бўйича солиқни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса ҳам ҚҚС ҳисобга олинади (Солиқ кодексининг 218-моддаси).

Солиқ ва божхона имтиёзлари мақсадли ва мақсадсиз бўлади. Яъни хўжалик юритувчи субъектларга бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан ёки бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган ҳолда берилади.

Солиқлар ва божхона имтиёзлари бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажариш учун йўналтириш шарти билан берилганда солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга ҳисоблаб ёзиш қонун ҳужжатларига мувофиқ умумбелгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда божхона божи, акциз солиғи, ҚҚС ва ҳоказо турлари бўйича ҳисобланган божхона тўловлари суммалари божхона юк декларациясининг 47 ва «В» устунларида кўрсатилади. БЮДда улар имтиёз берилганлиги сабабли бюджетга тўланмайди деган белги қўйилади. Солиқ имтиёзлари берилган, бюджетга ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар, тўловчи рўйхатга олинган жойдаги солиқ органларига белгиланган шакллар ва муддатларга мувофиқ тақдим этилади. Маҳсулот (товар, ишлар, хизматлар) ва бошқа активлар реализация қилинаётганда солиқ солинадиган оборотга ҳисобланган ҚҚС (ҚҚС тўловчилар учун) ва акциз солиғи (акциз тўланадиган товарлар (маҳсулотлар) сотилганда) суммаси ажратилган ҳолда ҳисобварақ-фактура ёзилади.

Товарни импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича имтиёз мақсадли фойдаланиш шарти билан берилган бўлса, корхонангиз учун ҳисобга олиши мумкин.

Акс ҳолда, имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса:

● солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисобланмайди ва маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) харид қийматига киритилмайди;

● улар бўйича имтиёзли ҚҚС ҳисобга олинмайди (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

2

Товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича мақсадли имтиёзларни ҳисобга олишга доир қуйидаги проводкалар берилади (1463-сон Низомнинг 8-банди):

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

ТМЗ импорт қилинганда ҚҚС ҳисобга олинди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)» – солиқ ва божхона имтиёзлари

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» – импорт қилиш чоғида ҚҚС бўйича ҳисобланган солиқ имтиёзлари

 

ТМЗ импорт қилинганда ҚҚС ва акциз солиғини тўлашдан озод қилиш натижасида бўшаган маблағлар суммаси акс эттирилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» – импорт қилиш чоғида ҚҚС ва акциз солиғи бўйича ҳисобланган солиқ имтиёзлари

 

8840-«Мақсадли фойдаланиладиган солиқ имтиёзлари»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.  

 

Прочитано: 134 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика