Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Солиқ солиш

Халқаро шартнома нормаларига кўра

 

Буюк Британия (Бирлашган Қироллик – БҚ) фуқароси 2018 йил ноябрда Ўзбекистонга ишлаш учун келди, 2019 йилда Ўзбекистон резидентига айланади (яъни Ўзбекистон ҳудудида 183 кундан ортиқ бўлади), 2018 йилда ундан 20%лик ставкада ЖШДС ушлаб қолганмиз.

Ўзбекистонда 183 кундан ортиқ турган резидентлар учун ЖШДСнинг умумбелгиланган ставкасини (шкала бўйича) қайси даврдан бошлаб қўллаймиз?

2018 йил ноябрь–декабрь учун ЖШДСни қайта ҳисоблаш керакми?

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда, Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинади.

ЖШДС бўйича солиқ даври календарь йил ҳисобланади (Солиқ кодексининг 183-моддаси). Солиқ даври у тугаганидан кейин солиқ солинадиган база аниқланадиган ҳамда солиқ суммаси ҳисоблаб чиқариладиган даврдир (Солиқ кодексининг 29-моддаси).

Ходим – БҚ фуқароси 2018 йилда ЖШДС ҳисоб-китоб қилинган санада ЎзР резиденти ҳисобланмаган, бинобарин, унинг даромадидан солиқ 20%лик ставкада (Солиқ кодексининг 182-моддаси) ёки резидент сертификати мавжуд бўлганда – иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартнома нормалари бўйича ҳисобланади.

ЖШДС ушлаб қолинган бўлса, бу ҳолда норезидент халқаро шартнома нормаларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади. У ортиқча тўланган солиқни солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати мобайнида қайтариб олиши мумкин.

Бунинг учун норезидент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги ёки унинг суммасини камайтириш тўғрисидаги илтимос баён этилган аризани, шунингдек қуйидаги ҳужжатларни солиқ органига тақдим этади:

● у Ўзбекистон Республикаси билан иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисида халқаро шартномага эга бўлган давлатнинг резиденти эканлигини расмий жиҳатдан тасдиқловчи ҳужжатни;

● олинган даромадларни тасдиқловчи ҳужжатни;

● Ўзбекистондан ташқарида ЎзРдаги манбалардан олинган даромадлардан ЖШДС тўланганлиги тўғрисидаги тегишли хорижий давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган ҳужжатни.

Солиқ органи аризани 3 ой муддатда кўриб чиқади ва ҳужжатлар ишончли бўлган тақдирда, ортиқча ушлаб қолинган солиқ суммасини норезидентга қайтаради.

Халқаро шартнома ғайриқонуний қўлланилган бўлса, солиқ органи норезидентга асосланган рад жавобини юборади (Солиқ кодексининг 195-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.  

 

Прочитано: 54 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика