Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Солиқ солиш

Таннархдан қуйи экспорт: ЯСТ солинадиган базани аниқлаймиз

 

Корхона (МЧЖ) жисмоний шахслардан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилади. Маҳсулотларни сўмга сотиб олиб, ҳаммасини ЭАВда экспорт қилдик. Божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатлардан ташқари, давлат органларидан ҳеч қандай қўшимча рухсатнома ва хулосалар олмадик.

1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинганда ЯСТ суммаси камаядими?

2. Жисмоний шахслардан сотиб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи корхона ЯСТнинг қандай ставкасини қўллайди?

3. Сотиш баҳоси таннархдан паст бўлса, солиқ солинадиган база қандай аниқланади?

 

– Саволларингизга жавобни Солиқ кодекси, Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон) ва бошқа НҲҲдан топасиз.

 

1

ЯСТ тўловчилар учун экспорт бўйича имтиёзлар 2018 йил 1 апрелдан бекор қилинган (ПҚ-3454-сон қарорнинг ­31-банди). Экспорт чоғида фойдаланилган ЯСТнинг пасайтирилган ставкалари фақат 2018 йил I чорагида қўлланилган.

Бироқ Президентнинг 29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармонида белгиланишича, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарларни, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар имтиёзлар олади.

Тадбиркорларнинг фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ солинадиган базаси камайтирилади.

 

2

Корхонангиз улгуржи савдо билан шуғулланса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, кейин қайта сотса, уни экспорт қилаётганда товар оборотидан 5%лик ставкада ЯСТ тўлашингиз лозим.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб оладиган, навларга ажратадиган, сақлайдиган ва қадоқлайдиган тайёрлов ташкилоти бўлсангиз, 2018 йилда товар оборотидан 4%лик ЯСТ ставкасини қўллашга ҳақлисиз (ПҚ-3454-сон қарорга 9-2-илова). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчилар – кейинчалик қайта ишлаш ёки сотиш учун контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилардан сотиб олувчи ташкилотлар.

Тайёрлов ташкилотлари билан хўжаликлар ўртасида тузилган шартномалар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак (Низомнинг 5-банди, ВМнинг 4.09.2003 йилдаги 383-сон қарорига 1-илова).

Ташкилотингиз «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси таркибига кирса, 2017 йил 1 ноябрдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушган тушум ЯСТдан 5 йилга озод этилади (20.10.2017 йилдаги ПҚ-3344-сон қарорнинг 9-банди).

 

3

Умумий қоидага кўра товарлар олиш баҳосидан паст баҳоларда (уни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) реализация қилинса, товарлар таннархига (уни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда уларни олиш баҳосига) ЯСТ солинади.

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича, шу жумладан таннархидан паст нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли органнинг қарорлари асосида ушбу товарларнинг таннархидан паст нархлар бўйича хорижий валютага экспорт қилинганда, реализация қилишдан олинган тушум товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 355-моддаси).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзингиз етиштирмаслигингиз, бунга тегишли қарор мавжуд эмаслиги сабабли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини таннархидан паст баҳода реализация қилаётганда унинг таннархига (уни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда уларни олиш баҳосига) ЯСТ солинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.  

 

Прочитано: 79 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика