Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Солиқ солиш

Мол-мулк ва шартномасиз мажбурият бўлмайди

 

Корхона турли фирмаларнинг офислари жойлашган ва, албатта, сув билан таъминланган бинода офис хонасини ижарага олади. Яъни балансда ўз биномиз ва, тегишинча, ер солиғи ҳамда мол-мулк солиғи ҳисоблаш учун объект мавжуд эмас. Шаҳар сув таъминоти идораси билан тўғридан-тўғри шартнома ҳам тузмаймиз.

Бу ҳолатда корхонада ресурс солиқларини ҳисоблаш ва тўлаш мажбурияти юзага келадими? Солиқ солинадиган база қандай ҳисобланади?

 

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ корхонангизда ресурс солиқлари бўйича солиқ солинадиган объект мавжуд эмас, бинобарин, унда уларни тўлаш мажбурияти юзага келмайди.

Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўловчи бўлади (Солиқ кодексининг 279-моддаси 2-қисми).

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ солинадиган мол-мулкка (кўчмас мулк, белгиланган муддатда қурилиши тугалланмаган объектлари ва белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналарга) эга бўлган юридик шахслар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 265-моддаси).

Биноларнинг бир қисми, алоҳида жойлар ижарага топширилганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солинадиган база сув етказиб берувчи юридик шахс билан шартнома тузган ижарага берувчи томонидан аниқланади (Солиқ кодексининг 260-моддаси 5-қисми).

Сиз – ижарага олувчисиз, сув таъминоти учун алоҳида шартнома тузганда сув учун солиқ тўлайсиз (Солиқ кодексининг ­260-моддаси 6-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.  

 

 

Прочитано: 1475 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика