Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Солиқ солиш

Муассиснинг беғараз ёрдами

 

Товарни Россиядан импорт қиламиз, контрактда FCA шартлари қайд этилган. Муассис Россиядан Тошкентга юк ташиш бўйича беғараз ёрдам беришни таклиф қилди. Муассис – жисмоний шахс Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси.

Солиқни тўлаб, ушбу ёрдамни қабул қилишга ҳақлимизми?

 

Корхона текинга олган хизмат қиймати фойда солиғи (ЯСТ) бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Инкотермс–2010 версияси бўйича FCA шартлари сотувчи экспорт божхона режимида чиқарилган товарни харидор кўрсатган ташувчига айтилган жойда беришини англатади. Бундай етказиб бериш шартида сотувчи экспорт учун божларни тўлайди ва юк асосий ташувчига топшириш жойигача етказиб берилишини таъминлайди. Ташувчининг хизматлари ҳақини эса харидор тўлаши керак. Ташувчи деб транспорт компанияси; экспедиторлик хизмати; терминал (порт, темир йўл станциясининг юк сақланадиган ҳовлиси; причал ва ҳ.к.); харидор танловига кўра ишончли шахс ҳисобланиши мумкин.

Сизнинг ҳолатда FCA етказиб бериш шарти бўйича ишончли шахс – муассисни ташувчи этиб танлайсиз. У эса товар етказиб берилишини таъминлайди. Етказиб бериш хизмати тўловсиз қабул қилинса, сизда бошқа солиқ солинадиган даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 132-моддаси 4-банди). Текин асосда олинган ташиш хизматларининг бозор қиймати ҳужжат билан тасдиқланган бўлиши керак (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Ишончли шахс (муассисингиз) сизга ташиш қиймати кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.

Ташиш хизматлари суммасини фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритасиз.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.  

 

Прочитано: 168 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика