Norma.uz
СБХ / 2019 йил / № 01-02 / Солиқ солиш

Аниқлаштирилган ҳисобот топширинг

 

Мустақил текширув ўтказилган пайтда барча ходимлар бўйича чорак учун ЖШДС ортиқча ҳисоблангани аниқланди.

Ҳисобланган ЖШДСнинг камайтирилиши (сторно қилиниши) электрон солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?

 

– Ҳисобланган ЖШДС суммасининг камайтирилишини хатога йўл қўйилган чорак учун аниқлаштирилган ҳисобот тақдим этиш йўли билан акс эттириш лозим.

Солиқ органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати (5 йил) ичида ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга (Солиқ кодексининг 46-моддаси).

Агар аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси илгари тақдим этилган ҳисобот бўйича ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ суммасидан кам бўлса, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан шахсий варақада солиқ суммаси тафовут миқдорига камайтирилганлиги акс эттирилади. Солиқларнинг ортиқча тўланган суммаси белгиланган тартибда ҳисобга олинади ёки қайтарилади.

Солиқ ҳисоботининг электрон шаклида ЖШДСни сторнолаш назарда тутилмаган.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.  

Прочитано: 187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика