Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Молиявий санкция ёки жиноий жазо

 

Ишлаб чиқариш корхонаси тикув маҳсулотлари тайёрлашга ихтисослашган. ЯСТ ва божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланамиз, имтиёз – мақсадсиз. Ишлаб чиқариш учун зарур товарни импорт қилдик. ДБҚ юк ортилган контейнерларимиздан бири юзасидан эътироз билдирди. Бизга Жиноят кодексининг 179, 184-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиши мумкинлиги ҳақида хабар бердилар.

Ушбу контейнер юзасидан ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган бўлса, молиявий санкциялар (божхона тўловлари бўйича имтиёзларни бекор қилиш, жарималар) фақат унга нисбатан қўлланиладими ёки барча контейнерларгами? 

 

Кўриб чиқилаётган вазиятда молиявий санкцияни жиноий жазодан фарқлаш зарур.

Молиявий санкциялар солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси ҳисобланиб, пул ундириш (жарима ва пеня) кўринишида қўлланилади.

ЖКнинг 179-моддасида сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан ссудалар, кредитлар олиш, фойдани (даромадни) солиқлардан озод қилиш (солиқларни камайтириш) ёки бошқача мулкий манфаат кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотлари тузиш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Ушбу моддани қўллаш учун ҳуқуқбузарлик далили ва таркибининг ўзи кифоя (ҳуқуқбузарлик аниқланган контейнерлар сони эмас).

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан анча миқдорни ташкил қилмаган (ЭКИҲнинг 100 бараваригача бўлган) миқдорда қасддан бўйин товлаш ёки биринчи марта анча (ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача бўлган) миқдорда содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланган (МЖТКнинг 174-моддаси 1, 2-қисмлари).

Агар шахс МЖТКнинг 174-моддаси 2-қисми бўйича маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида шундай қилмишни яна анча миқдорда содир этса, ЖКнинг 184-моддаси 1-қисми бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқади.

Агар солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганлик натижасида кўп (ЭКИҲнинг 300 бараваридан 500 бараваригача бўлган) ёки жуда кўп (ЭКИҲнинг 500 баравари ва ундан ортиқ) миқдорда зарар етказилган бўлса, жиноий жавобгарлик маъмурий преюдицияга риоя қилинмаган ҳолда (яъни шахснинг муқаддам солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши талаб этилмайди), тегишлича, ЖКнинг 184-моддаси 2-қисми «б» банди ёки 3-қисми бўйича келиб чиқади (ОСПнинг 31.05.2013 йилдаги 8-сон қарори 4-банди).

Шахс қуйидаги ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас (Солиқ кодексининг 109-моддаси):

► солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги фактининг йўқлиги (масалан, агар бир турдаги солиқлар учун тўланган пул суммаси бошқа турдаги мажбурий тўловлар учун тўланмаган суммалар ўрнини тўлиқ қоплаcа ва Солиқ кодексининг ­56-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда);

► солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишида шахснинг айби йўқлиги (масалан, қилмишнинг табиий офат ёки бошқа фавқулодда ва бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар оқибатида, шахс томонидан ўз ҳаракатларини ўзи идора этолмайдиган ёки бошқара олмайдиган касаллик ҳолатида содир этилган бўлса ва Солиқ кодексининг 110-моддасида назарда тутилган бошқа ҳолларда) (ОСПнинг 8-сон қарори 8-банди).

 

Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1588 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика