Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Умумий овқатланиш: ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш

 

Корхонамизнинг фаолият тури – умумий овқатланиш, ИФУТ коди – 56100. Пул ўтказиш йўли билан ҳақ тўлайдиган туристик фирмаларга хизмат кўрсатамиз.

Умумий овқатланиш корхонаси туристик ташкилотларга хизмат кўрсатганда ҳисобварақ-фактурани қандай ёзса тўғри бўлади: туристлар буюртирган таомлар расшифровкасини кўрсатган ҳолдами ёки битта сатрда умумий овқатланиш хизматлари кўрсатиш дебми?

 

Умумий овқатланиш корхонаси ҳисобварақ-фактурада битта сатрда хизмат тури ва унинг қийматини кўрсатиши мумкин. Ҳисобварақ-фактурага кўрсатилган хизматлар далолатномасини илова қилиш мумкин, унда кунлар бўйича, турлар бўйича, хизмат кўрсатиш тоифалари бўйича тақдим этилган комплекс тушликлар (нонушта, кечки овқат) сони қайд этилган бўлади. Далолатномада бошқа маълумотларни ҳам, масалан, комплекс тўпламга кирмайдиган алоҳида таомлар номи, қиймати ва сони, агар туристик фирма билан тузилган шартномада назарда тутилган бўлса, синган идишларни кўрсатиш мумкин.

Умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият хизмат саналади. ИФУТ гуруҳларига изоҳларга мувофиқ, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш 56-«Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар етказиш бўйича хизматлар» бўлимига киради.  

Хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган корхоналар ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш чоғида қуйидагиларни кўрсатадилар: ­1-устунда – кўрсатилган хизматлар номи (умумий овқатланиш хизматлари), 2-устунда – пул ифодасида ўлчов бирлиги (сўм), 3-«Миқдори» ва 4-«Нархи» устунлари тўлдирилмайди, ­5-«Етказиб бериш қиймати» устунида кўрсатилган хизматларнинг ҳажми пул ифодасида кўрсатилади (Тартибнинг 20-банди, 3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

Прочитано: 1235 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика