Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Шартномадаги устувор шартлар

 

Корхона (воситачи) 8.11.2017 йилда бошқа корхона (воситачи) билан кейинчалик тузиладиган воситачилик шартномаси ва етказиб бериш шартномаси шартларини келишиб олиш учун дастлабки шартнома тузган. Дастлабки шартномада бўлажак воситачилик ва етказиб бериш шартномаларининг барча асосий шартлари (спецификация, ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчининг реквизитлари, етказиб бериш муддатлари ва шартлари, кафолат мажбуриятлари, шунингдек воситачилик шартлари) келишиб олинган.

Сўнг воситачи комитентдан барча кўрсатмаларни олиб, 11.11.2017 йилда етказиб берувчи билан импорт товарни етказиб бериш шартномасини тузган. 17.11.2017 йилда эса воситачи ва комитент воситачилик шартномасини тузганлар, яъни воситачилик шартномаси импорт товарни етказиб бериш шартномаси имзоланганидан кейин тузилган.

Битимни амалга оширишнинг бундай механизми ФКнинг 832–848-моддаларида кўрсатилган воситачилик шартларига мувофиқ келадими?

Солиқ органлари воситачи корхонанинг ҳаракатларини улгуржи савдо деб тан олишлари мумкинми?

 

Йўқ, юқорида баён этилган механизм воситачилик шартномаси шартларига мувофиқ келмайди.

Саволдан келиб чиқишича, комитентнинг воситачига муайян товарни сотиб олишни топшириши дастлабки воситачилик шартномасининг нарсаси бўлган.

Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт (ФКнинг 361-моддаси).

Воситачи томонидан учинчи шахс билан тузилган битим бўйича, гарчи битимда комитентнинг номи тилга олинган ёки у битимни бажариш бўйича учинчи шахс билан бевосита муносабатларга киришган бўлса ҳам, воситачи ҳуқуқларга эга бўлади ва зиммасига мажбурият олади (ФКнинг 832-моддаси).

Бинобарин, дастлабки шартномада асосий шартномани тузиш муддати белгиланмаган бўлса, у воситачи уни бажаришга киришгунига қадар (яъни етказиб бериш шартномаси тузилгунча) тузилган бўлиши керак эди. Акс ҳолда воситачи етказиб берувчи билан тузган етказиб бериш шартномаси воситачиликка алоқадор бўлмаган мустақил битим деб тан олиниши хатари мавжуд. Бу ҳолда сотиб олинган товарни қайта сотиш учун воситачи корхонада улгуржи савдога лицензия бўлиши зарур (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 3-банди). 

 

Сабоҳат Султонова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 894 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика