10 млн сўмлик текин олинган қарз шартномаси тузилган санада МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 14%ни ташкил этган. Қарз берувчидан қарз олувчига қисман тўлов – 2 млн сўм тўланаётган санада (тўлов топшириқномаси санаси бўйича) МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси 16% этиб белгиланган.
Қарз олувчи юридик шахснинг даромади қайси фоиз ставкасидан ҳисоблаб чиқарилади?
– Қарз берувчига фоизли даромад тўлаш мажбуриятисиз заём (қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам) олинаётганда қарз олувчининг даромади заёмни олиш санасидаги МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (Солиқ кодексининг 135-моддаси). Пул маблағлари ҳақиқатда олинган кун қарз олинган сана ҳисобланади.
Чунончи, қарз шартномаси тузилганда қайта молиялаштириш ставкаси 14% бўлган, қарз олувчи пул маблағларини олаётганда эса 16% этиб белгиланган бўлса, солиқ солиш мақсадида қарздор учун фоизсиз қарздан даромад 16%лик ставка бўйича аниқланади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.