Norma.uz
Норма маслахатчи / 2018 йил / № 47 / Хўжалик юритиш қоидалари

Воситачилик ҳақи – фақат сўмда

 

Биз хорижий автомобиль сотиб олиш бўйича воситачилик хизматлари кўрсатамиз, яъни воситачи ҳисобланамиз. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармонига мувофиқ, ўзаро ҳисоб-китобларнинг барчаси миллий валюта – сўмда амалга оширилади. Бироқ автомобиль 3 ойдан 6 ойгача муддат ичида олиб келиниши, курс фарқи сабабли кўпинча зарар кўрамиз, чунки бажарилган ишлар далолатномасини комитент (автомобилни олувчи комитент ҳисобланади) товарни божхонадан ўтказгандан кейин расмийлаштирамиз.

Воситачилик шартномасида суммани хорижий валютада кўрсатишимиз ва «тўлов кунидаги МБ курси бўйича миллий валютада тўланди» деб ёзишимиз мумкинми? Бу билан ПФ-5177-сон Фармон талабларини бузган ҳисобланмаймизми?

 

– Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар миллий валютада амалга оширилади. Бироқ валюта қонунчилигига мувофиқ истисно мавжуд. Бу воситачилар (агентлар) хизматлар кўрсатганда воситачилар (агентлар) ва комитентлар (принципаллар) ўртасидаги операциялардир. Воситачи норезидентга хорижий валютада тўлайдиган суммалар унга комитент томонидан худди шу валютада қоплаб берилиши мумкин.

Шу сабабли воситачи комитент қоплаб берадиган суммани етказиб берувчига автомобиль учун тўланган хорижий валютада кўрсатиши мумкин. Воситачилик ҳақи суммасини эса миллий валютада кўрсатиши шарт, сабаби у хизмат нархи ҳисобланади.

Воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси тушум ҳисобланади (Солиқ кодексининг 130, 355-моддалари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 976 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика