Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 46 / Солиқ солиш

Тугатиш чоғида имтиёзлар сақланади

 

Ишлаб чиқариш корхонаси тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган (ЯСТ тўловчиси, ИФУТ коди – 14130-«Бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш»). Тикув ишлаб чиқариши асосий фаолият ҳисобланади. Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ ЯСТ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мавжуд. Имтиёзлар – мақсадсиз.

1. Корхона ПҚ-2687-сон қарорга мувофиқ жорий йилда ЯСТ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаган бўлса, у жорий йилда тугатилиши мумкинми?

2. Корхона кўрсатилган имтиёзларни қўллаш сабабли бўшаган маблағларни тайёр маҳсулот таннархига киритиши керакми? БЮДда («Ҳисоб-китоб тафсилотлари» графасида – Тўланмайди) кўрсатилган ҚҚС, божхона божи ва ҳ.к. суммаларни тайёр маҳсулот таннархига киритиш лозимми? ЯСТничи?

 

1

Ҳа, корхона Президентнинг 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорига мувофиқ қўлланган имтиёзларни сақлаб қолиб, жорий йилда тугатилиши мумкин.

Уларни қўллаш тартиби Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 16.05.2017 йилда 2885-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.

Низомга мувофиқ, тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик корхоналар Рўйхатга (Низомга 1-илова) кўра ЯСТ тўлашдан озод қилинган. Ҳисобот даври якунлари бўйича умумий сотиш ҳажмида шундай товарларни ишлаб чиқаришдан тушган тушумлар улуши камида 60%ни ташкил этадиган корхоналар улар жумласига киради.

Имтиёз мақсадсиз ҳисобланади. Уни 1.01.2017 йилдан 1.01.2020 йилгача қўллаш мумкин. Низомда корхона тугатилган тақдирда имтиёзларнинг бекор қилиниши назарда тутилмаган.

Имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга солиқ органларига Тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида маълумотнома-ҳисоб-китобни (Низомга 2-илова) тақдим этадилар. Уни имтиёзлар берилган тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун тақдим этишлари зарур. Имтиёзлардан фойдаланиш учун бошқа талаблар назарда тутилмаган.

Тугатиш чоғида корхонангиз солиқлар бўйича ҳисоботларни, шу жумладан имтиёзлар бўйича Маълумотнома-ҳисоб-китобни ДСИга топширади. Агар корхона имтиёзлар тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келмаса, улар бекор қилинади ва корхонага солиқларни тўлаш мажбурияти юклатилади.

Солиқ органи илгари тўланмаган божхона тўловларини ундириш бўйича чораларни кўриши учун аниқланган далиллар ҳақида божхонани 10 иш куни ичида хабардор қилади.

 

2

ПҚ-2687-сон қарор бўйича имтиёзлар – мақсадсиз, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархига киритилмайди. ЯСТ ҳам тайёр маҳсулот таннархига киритилмайди.

Уларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 2.04.2005 йилда ­1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган. Мақсадли фойдаланилиши назарда тутилмаган имтиёзлар 013-«Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари счётида акс эттирилади.

Имтиёзли давр ўтгач, «Вақтинчалик солиқ ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари счётининг дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси бухгалтериянинг Маълумотнома-ҳисоб-китоби асосида ушбу счёт кредитига ҳисобдан чиқарилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1285 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика