Ташкилотимизда транспорт воситаларини ихтиёрий суғурталаш шартномаси бор. Яқинда ЙТҲ юз берди. Суғурта компанияси суғурта суммасини ташкилотимиз счётига ўтказган ҳолда тўлаб берди.
Суғурта товони келиб тушиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
– Бухгалтерия ҳисобида суғурта товони суммаси қуйидагича акс эттирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Счётлар корреспонденцияси
|
|
дебет
|
кредит
|
|
Мулкий суғурта бўйича суғурта органларидан олинадиган суғурта товони акс эттирилди
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»
|
9390-«Бошқа операцион даромадлар»
|
Суғурта товони маблағлари ҳисоб-китоб счётига келиб тушиши акс эттирилди
|
5110-«Ҳисоб-китоб счёти»
|
4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»
|
Суғурта шартномалари бўйича суғурта товони тариқасида олинган маблағлар фойда солиғи ва ЯСТ солинадиган объект ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 129-моддаси 3-қисми 11-банди, 355-моддаси 4-қисми 10-банди).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.