Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 46 / Жавоб берамиз

Текинга олинган мол-мулкка солиқ солинг

 

Муассислардан бири, директор ҳам унинг ўзи, тўлиқ эскирган компьютерни бошқа фирмага текинга беришга қарор қилди. Иккала ташкилот ҚҚС тўламайдиган ЯСТ тўловчиси ҳисобланади.

ПК текинга берилишини қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш зарур?

Бунда тарафларда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

– Тарафлардан бири бошқа тарафга ашёни текинга мулк қилиб берса, ҳадя шартномаси расмийлаштирилади (ФКнинг 502-моддаси).

Мол-мулк қийматни кўрсатган ва «Тўланмайди» деган ёзувни қайд этган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилган юкхат ва ҳисобварақ-фактура бўйича берилади (Солиқ кодексининг 222-моддаси; Тартиб, 3-илова, АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Олувчи товар-моддий бойликларни олишга ишончномани тақдим этиши керак (ФКнинг 129, 134, 135-моддалари; АВ томонидан 27.05.2003 йилда 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

Мол-мулк чиқиб кетишидан даромад олинмаса, берувчида ЯСТ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромад ҳисобланади.

Олувчи тарафда текин олинган мол-мулк кўринишидаги бошқа даромад юзага келади (Солиқ кодексининг 132, 135, 355-моддалари). Даромад миқдори ҳадя шартномаси ва ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган мол-мулк қийматига тенг. Унга асосий фаолият тури учун белгиланган ставкада ЯСТ солинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1322 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика