Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 43 / Божхона

Экспортда банк маълумотномаси мажбурий эмас

 

Банк базасида ахборот (рақам, сана ва ҳ.к.) йўқлигини важ қилиб, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотнома (экспорт) реквизитларини кўрсатмаса, қандай йўл тутиш лозим? Бунда пул келиб тушган, бироқ фақат унинг суммаси маълум. БЮДнинг 44-графасида нимани қайд этиш керак?

В.Семёнов.

 

– Экспорт божхона режимига жойлаштириладиган товарларга БЮДни тўлдириш чоғида 44-графада БЮДнинг 31-графасида кўрсатилган ҳар бир товар ҳақида баён этилган маълумотларни тасдиқловчи, декларацияни тўлдиришга асос бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ҳар бир ҳужжат тўғрисидаги маълумотлар Божхона юк декларациясини тўлдиришда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар турлари таснифлагичига (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 12-илова) мувофиқ ҳужжатнинг тартиб рақами ва ҳарфли кодини қўйган ҳолда кўрсатилади. Реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади. Масалан, товарнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган контракт (шартнома, келишув), контрактга (шартномага, келишувга) қўшимча келишувнинг рақами ва санаси. Шунингдек контрактнинг (шартноманинг, келишувнинг) умумий қиймати, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотнома рақами, санаси ва суммаси албатта кўрсатилган бўлиши керак.

Экспортнинг божхона расмийлаштируви, Президентнинг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (3.11.2017 йилдаги ПҚ-3351-сон қарор) иловада кўрсатилган хом ашё товарлари, шунингдек инвойс асосида экспорт қилинадиган товарлар бундан мустасно, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномасиз Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимида ўтказилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 968 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика