Компания муассиснинг қариндошининг ўқиш ҳақини тўлади, у унинг фарзанди эмас.
Муассиснинг қариндоши ўқиш ҳақини тўлашга дивидендлар йўналтирилганда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?
– Йўқ, корхона муассиснинг қариндошининг ўқиш ҳақини тўлаб, кейин тўлов суммасини дивидендлар ҳисобига қоплаганда имтиёз қўлланмайди.
Солиқ кодексининг 179-моддасида фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларига ЖШДС бўйича имтиёз берилган.
Уни қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган.
Дивидендлар муассиснинг ўзи ва унинг фарзандлари ўқиши учун йўналтирилмаётганлиги сабабли ЖШДС бўйича имтиёз қўлланмайди. Дивидендлардан 10%лик ставкада солиқ ушлаб қолиш зарур.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.