Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 43 / Божхона

Ҳар ой 5 фоиздан

 

Вақтинча олиб киришда даврий тўловларни ҳисоблаш деганда нималар тушунилади? У қандай амалга оширилади?

Елена Г.

 

– Вақтинча олиб кириш божхона режими шундай режимки, бунда товар божхона ҳудудига муайян муддатга олиб кирилади ва божхона тўловларидан шартли озод этилган ёки даврий божхона тўловлари тўланган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда ундан вақтинча фойдаланилади.

Товарни вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштириш БКнинг 21-боби қоидаларига мувофиқ божхона органи томонидан бериладиган рухсатнома асосида амалга оширилади (БКнинг 61-моддаси).

Даврий божхона тўловлари товарлар ушбу режимда турган ҳар бир тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган календарь ой учун чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилади. Уларнинг миқдори ушбу товарлар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган кунда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда тўланиши лозим бўлган божхона божлари ва солиқлар суммасининг 5%ини ташкил этади.

Даврий божхона тўловлари тўланадиган куни Ўзбекистон Марказий банки томонидан белгиланган валюталарнинг расмий айирбошлаш курси бўйича миллий валютада тўланади.

Даврий божхона тўловларини ҳисоблашда товар вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилган куни амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари қўлланилади.

Даврий божхона тўловларини тўлаб товарни ушбу режимга жойлаштираётган шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

● тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг умумий суммасини тўлаш;

● тегишли давр бошлангунига қадар даврий божхона тўловларини ҳар ойда ёхуд йилнинг ҳар чорагида тўлаш.

 

Маълумот учун. Тўланадиган даврий божхона тўловларининг умумий суммаси товар вақтинча олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган куни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган тақдирда тўланиши лозим бўлган, чет эл валютасида ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловларининг суммасидан ошмаслиги лозим.

 

Даврий божхона тўловларининг тўланган суммалари вақтинча олиб кирилган товар олиб чиқилган ёхуд бошқа божхона режимларига жойлаштирилган тақдирда қайтарилмайди. Ушбу товарларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришда тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммаси ҳисобига ўтказилади (БКнинг 66-моддаси).

 

Маълумот учун. Вақтинча олиб кириш режимига жойлаштирилган товарларга БЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 6.04.2016 йилда 2773-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 8-бобига мувофиқ тўлдирилади.

Хусусан, БЮДнинг 47-«Божхона тўловларининг ҳисоби» графасида божхона божлари ва солиқлар суммасини ҳисоблаб чиқишда «ТУ» (тўлов усули) графасининг бешинчи устунида «УН» (божхона тўловларининг шартли ҳисобланиши) ҳарфли коди қўйилади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 1479 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика