Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 43 / Солиқ солиш

Ердан мақсадига кўра фойдаланинг

 

Корхонага дам олиш зонаси ташкил этиш учун ер участкаси ажратилди. У зона фаолият юритишидан даромад олади. Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми ­4-бандига мувофиқ, рекреация аҳамиятига молик ерлар (хўжалик фаолияти юритилаётган ерлар бундан мустасно) солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради. Булар аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган ерлардир.

Корхона дам олиш зонаси эгаллаган ер участкасига ер солиғи бўйича имтиёзни қўллашга ҳақлими?

 

– Аҳолининг оммавий дам олиши ва туризмини ташкил этиш учун муассасалар ҳамда ташкилотларга берилган рекреация аҳамиятига молик ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари жумласига киради (Солиқ кодексининг 282-моддаси 2-қисми 4-банди).

Рекреацион зоналар туризмни ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун мўлжалланган бўлиб, шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларини, пляжларни, соҳилбўйи объектларини ҳамда бошқа объектларни ўз ичига олади (Шаҳарсозлик кодексининг ­47-моддаси).

Улар туризм ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этиш учун қулай жуғрофий ва иқлим шароитларига эга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳисобланади.

Рекреация зоналари Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари билан ташкил этилади («Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Қонуннинг 38-моддаси).

Белгиланган мақсадда бевосита фойдаланилмаётган ер участкаларига имтиёзлар татбиқ этилмайди (Солиқ кодексининг 282-моддаси ­4-қисми).

Солиқ кодексининг нормасидан келиб чиқилса, ер участкаси рекреацион зона ҳисобланса, оммавий дам олишни ташкил этиш учун ажратилган ва фақат шу мақсадда фойдаланилаётган бўлса, унинг майдонига ер солиғи солинмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1012 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика