Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 43 / Жавоб берамиз

Дивидендларни қайта инвестиция қилиш

 

Муассисга дивидендлар тўлаш керак. Фойда ҳисобланиб, муассиснинг қарорига кўра унинг бир қисми унга тўланади. Қолган фойда унинг қарорига кўра корхона ихтиёрида қолади (қайта инвестиция қилинади).

Дивидендлар тўлангандан кейин қолган, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириладиган фойдага солиқ солинадими? Агар солинса, улар қандай солиқлар?

 

– Бир нечта вариант қўлланиши мумкин, ҳаммаси улардан қайси бирини танлашингизга боғлиқ.

 

1-ВАРИАНТ. Фойда тақсимланмайди

Тақсимланмаган фойданинг бир қисмини тақсимлаш юзасидан қарор қабул қилинмаган бўлса, у корхона хусусий капиталининг таркибий қисмларидан бири ва уни келгусида ривожлантириш манбаи сифатида 8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳидаги счётлардан бирида қолади. Уни тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинмаган бўлса, томонларда солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

2-ВАРИАНТ. Фойда устав фондини кўпайтиришга йўналтирилади

Муассис тақсимланмаган фойдани устав фондини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бу ҳолда фойда 10%лик ставкада солиқ тўланадиган дивидендлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Корхонада солиқ оқибатлари юзага келмайди, сабаби унинг учун устав фондига ҳиссалар солиқ солиш объекти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 129, 355-моддалари). 

 

3-ВАРИАНТ. Муассиснинг қарорига кўра дивидендларга йўналтирилган фойда корхонада қолади

Муассис фойдани дивидендларга йўналтириш тўғрисида қарор қабул қилади, бироқ уларни корхона фойдасига қолдиради. Фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги сабабли у 10%лик ставкада солиқ тўланадиган дивидендлар деб эътироф этилади.

Муассиснинг дивидендларини текинга олган корхона муассис олдидаги қарзни бошқа даромадларга ҳисобдан чиқаради, уларга сизнинг солиқ солиш тизимингизга мувофиқ солиқ солинади (Солиқ кодексининг 129, 132, 135, 355-моддалари).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1018 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика