Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 43 / Амалий бухгалтерия

Автомобиль чиқиб кетишини расмийлаштиришнинг 4 хил варианти

 

Асосий восита – автомобиль корхона мулкдорига берилганда унинг хусусий корхона (ЯСТ тўлайди, ҚҚС тўламайди) балансидан чиқиб кетиши қандай расмийлаштирилади?

Хусусий корхона ва автомобилни олувчи ушбу операциядан қандай солиқларни тўлашлари керак?

 

– Автомобилга бўлган мулк ҳуқуқи хусусий корхонадан унинг мулкдорига:

● олди-сотди;

● текинга бериш;

● устав фондини камайтириш;

● соф фойдани тўлаш натижасида ўтиши мумкин.

 

1-ВАРИАНТ. Олди-сотди

Автомобилни реализация қилиш нархи томонлар, яъни корхона билан жисмоний шахс ўртасидаги келишувга кўра олди-сотди шартномасида белгиланади. Автомобиль реализация қилинишидан корхонада солиқ оқибатлари юзага келиши унинг чиқиб кетишидан фойда кўрилганлигига боғлиқ.

Автомобиль чиқиб кетишидан молиявий натижа чиқиб кетишдан олинган даромад билан билвосита солиқлар, чиқиб кетиш бўйича харажатлар ва қайта баҳолаш сальдосини ҳисобга олган ҳолда унинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

 

МИСОЛ. Корхона тиклаш қиймати 9 млн сўм ва эскириш 2 млн сўмни ташкил этадиган автомобилни 12 млн сўмга сотаяпти. Жамғарилган қайта баҳолаш суммаси – 3 млн сўм.

Автомобиль чиқиб кетишидан молиявий натижа – 8 млн сўм (12 – (9 – 2) + 3).

Автомобиль чиқиб кетишидан олинган фойда – 8 млн сўм корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Автомобиль сотилди

 

12 000 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Автомобилнинг тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9 000 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

2 000 000

 

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Автомобилни қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

3 000 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Автомобиль чиқиб кетишидан молиявий натижа белгиланди

 

8 000 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

 

Автомобиль қиймати корхонанинг ҳисоб-китоб счётига киритилиши ёки соф фойда ҳисобига қопланиши мумкин. Иккинчи ҳолатда мулкдор унга соф фойда (агар мавжуд бўлса) тўлаш ҳақида қарор қабул қилади. Шу қарорнинг ўзида соф фойда автомобиль учун қарзни қоплашга йўналтирилишини кўрсатиш мумкин.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммаси унинг ЖШДСдан озод қилинадиган мулкий даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-банди, 179-моддаси 6-банди).

 

2-ВАРИАНТ. Текинга бериш

Агар корхона автомобилни ҳадя шартномаси бўйича жисмоний шахсга текинга берса, унда даромадларни тўлаш манбаида ЖШДС ушлаб қолиш ва бюджетга тўлаш мажбурияти юзага келади.

Агар корхона автомобиль чиқиб кетишидан фойда олса, унда солиқ мажбуриятлари юзага келади.

 

МИСОЛ. Корхона тиклаш қиймати 9 млн сўм ва эскириш 2 млн сўмни ташкил этадиган автомобилни текинга бераяпти. Жамғарилган қайта баҳолаш суммаси – 3 млн сўм.

Автомобиль чиқиб кетишидан молиявий натижа –4 млн сўмни (–(9 – 2) + 3) ташкил этади.

Автомобиль чиқиб кетишидан кўрилган зарар – 4 млн сўм корхонанинг бошқа операцион харажати ҳисобланади ва ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўмда

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Автомобилнинг тиклаш қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9 000 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

Жамғарилган эскириш ҳисобдан чиқарилди

 

2 000 000

 

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Автомобилни қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

3 000 000

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Автомобиль чиқиб кетишидан молиявий натижа белгиланди

 

4 000 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

3-ВАРИАНТ. Устав фондини камайтириш

Мулкдорнинг қарорига кўра корхона устав фонди камайтирилиши мумкин. Устав фондини камайтириш ҳисобига унга автомобиль берилиши мумкин.

Бунда мулкдорда даромадлар юзага келмайди, бинобарин, солиқ мажбуриятлари бўлмайди. Агар корхона автомобиль чиқиб кетишидан фойда олса, унда солиқ мажбуриятлари юзага келади (1-мисолга қаранг).

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

УФ камайтирилиши рўйхатдан ўтказилди

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6600-«Таъсисчиларга бўлган қарз»

 

УФни камайтириш ҳисобига автомобиль берилди

 

6600-«Таъсисчиларга бўлган қарз»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

4-ВАРИАНТ. Соф фойдани тўлаш

Фойда мавжуд бўлганда мулкдор уни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Шу қарорнинг ўзида фойда мол-мулк – автомобиль кўринишида тўланаётганини кўрсатиш мумкин.

Бу вариант биринчисига ўхшайди. Фарқи шундаки, бу ҳолда олди-сотди шартномасини расмийлаштириш керак эмас. Мулкдор қарор қабул қилишининг ўзи кифоя.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин хусусий корхона мулкдори ихтиёрида қоладиган фойда суммасига ЖШДСсолинмайди (Солиқ кодексининг 176-моддаси 8-банди, 179-моддаси 6-банди).

Агар корхона автомобиль чиқиб кетишидан фойда олса, унда солиқ мажбуриятлари юзага келади (1-мисолга қаранг).

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Тақсимланмаган фойда мулкдорга тўлаш учун йўналтирилди

 

8700-«Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Мулкдорга тўлаш учун йўналтирилган тақсимланмаган фойда ҳисобига автомобиль берилди

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1276 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика