Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 31 / Божхона

Учиш аппаратлари «яшил» йўлакдан «учиб ўтолмади»

 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида»ги қарорига (26.11.2014 йилдаги 322-сон) мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кириш тақиқланган.

 

Аммо бугунги кунда айрим фуқаролар томонидан ноқонуний йўллар билан кузатув камерали ва камерасиз учувчисиз учиш аппаратларини (дронларни) олиб келиш ҳолатлари учрамоқда. «Самарқанд ­аэропорти» чегара божхона постида Санкт-Петербургдан учиб келган Н.С. «яшил» йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганда унга тегишли бўлган багаж ва қўл юклари божхоначиларда шубҳа уйғотди. Мазкур юклар тегишли назорат тартиб-таомилларидан ўтказилганда улар орасида Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 2 та учувчисиз учиш аппарати яширилгани маълум бўлди.

Учиш аппаратларининг техник таснифи ўрганилганда самода 70 метр баландликка кўтарилиб тасвирга олиш, Wi-Fi орқали смартфон телефонларда тасвирни тўғридан-тўғри кўриш имкониятига эга эканлиги аниқланди.  Ҳозирда бу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (12.05.2016 йилдаги 150-сон) билан зарурат туғилган ҳолларда айрим ташкилотларнинг мазкур қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириши, реализация қилиши ва фойдаланишига рухсат берилган.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 1171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика