Norma.uz
СБХ / 2018 йил / № 31 / Солиқ солиш

Солиқ оқибатлари юзага келмайди

 

МЧЖ (ЯСТ тўлайдиган, ҚҚСни ихтиёрий равишда тўламайдиган) балансида автомобиль бор. Муассис фойда ҳисобига уни олмоқчи.

Автомобиль дивидендлар ҳисобига берилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

– Асосий воситалар объектининг (автомобиль) муассисга дивидендлар тўланиши ҳисобига чиқиб кетиши (балансдан ҳисобдан чиқарилиши) – реализация қилиш бўлиб, солиқ мажбуриятларини юзага келтириши мумкин (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 51-банди).

Чиқиб кетиш натижасида фойда юзага келса, у Солиқ кодексининг 132-моддаси бўйича асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинадиган корхонанинг бошқа даромади ҳисобланади (Солиқ кодексининг 353-моддаси). Зарар юзага келса – ЯСТ тўланмайди.

Дивидендлар автомобиль кўринишида тўланганда АВ чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда, зарар) уларнинг ҳисобига транспорт воситаси берилаётган (дивидендлар тарзидаги даромадлардан ҳисобланган солиқни чегирган ҳолда) ҳисобланган дивидендлар суммаси билан қайта баҳолаш сальдоси, шунингдек бериш бўйича харажатлар ҳисобга олинган автомобилнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади.

Солиқ солиш мақсадида олувчи жисмоний шахсларда дивидендлар Солиқ кодексининг ­176-моддаси 2-бандига асосан мулкий даромадлар деб тан олинади ва уларга тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 184-моддаси). 2018 йилда – 10%лик ставкада.

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ улар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолинади ва тўланади (Солиқ кодексининг 185-моддаси). Мазкур вазиятда – дивидендларни тўлаш ҳисобига автомобилни ҳақиқатда бериш санасидан кечиктирмай.

Шу тариқа, дивидендларга тўлов манбаида солиқ солиниши ҳисобга олинса, уларни олувчи – сизнинг муассисингиз улардан ҳеч қандай солиқни тўламайди.

Эслатиб ўтамиз, автомобиль бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш у балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади (5-сон БҲМСнинг 31-банди).

 

Қуйидаги бухгалтерия ёзувлари қайд этилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Муассисга дивидендлар ҳисобланди

 

8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)»

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

Дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ 10%лик ставкада ҳисобланди ва бюджетга ўтказилди

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»;

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

Дивидендлар ҳисобига автотранспорт воситаси берилиши акс эттирилди

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Автотранспорт воситасининг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

Чиқиб кетган автотранспорт воситаси бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилди

 

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Дивидендлар ҳисобига автотранспорт воситасини беришдан даромад (фойда) акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика